Янгиликлар

Ўзбекистон Президенти сайлови округлари тузилди

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси ахборот хизмати маълум қилди. Бугун, 9 август куни Комиссия раиси З.Низомхўжаев бошчилигида ўтказилган МСК навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказиш бўйича сайлов округларини тузиш ва ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев президентлик сайловларида ЎзЛиДеП партиясидан қатнашади

Тошкент шаҳрида бугун, 7 август куни Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг навбатдаги пленуми ўтказилди.

Унда партия президентлик сайлови учун ўз номзодини эълон қилди.

Партия матбуот хизмати хабар беришича, сайловда ЎзЛиДеП томонидан Ўзбекистоннинг амалдаги Президенти Шавкат Мирзиёев номзод сифатида қатнашади.

Йиғилишда кўрсатилган номзод ҳамда навбатдаги қурултой кун тартибидан ўрин олган масалалар муҳокама этилди.
 

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 5 август куни Туркманбоши шаҳрига жўнаб кетди.

Президентимиз ушбу шаҳар яқинидаги “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этади.

Шунингдек, саммит доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.

Экопартия президент сайловига ўз номзодини эълон қилди

Экологик партия марказий кенгашининг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда Узрепорт хабар бермоқда.

Унда Ўзбекистон Экологик партиянинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидаги иштирок этиши билан боғлиқ масала муҳокама қилинди. 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM