Янгиликлар

Эндиликда ерларни иккиламчи ижарага бериш мумкин

2020 йил 29 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун имзоланди.

Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишда давлат тили бўйича имтиҳондан ўтилади

Ҳукумат қарори билан (592-сон, 28.09.2020 й.) Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Яна бир чорвачилик йўналиши учун субсидия ажратилади

“Вазирлар Маҳкамасининг “Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 2020 йил 12 майдаги 280-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Ҳукумат қарори (590-сон, 26.09.2020 й.) қабул қилинди.

Хивада “Лазги” халқаро рақс фестивали ўтказилади

2020 йил 28 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Лазги” халқаро рақс фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида” ПҚ-4843-сон қарори қабул қилинди.

Жисмоний шахслар қимматбаҳо ёмбилар ва тангаларни Республика ташқарисига чекловларсиз олиб чиқиши мумкин

2020 йил 22 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қимматбаҳо металлар муомаласини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6066-сон Фармони қабул қилинди.  

2015-2021 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM