Янгиликлар

Айрим товарлар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали реализация қилинади

2021 йил 17 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5031-сон қарори қабул қилинди. 

Қарорга кўра, 2021 йил 15 июндан қуйидаги товарлар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали реализация қилинади:

САЙЁР СУДНИНГ АҲАМИЯТИ

САЙЁР СУДНИНГ АҲАМИЯТИ
НКМКга қарашли "Зармитан" кони маъмурий биносида жиноят ишлари бўйича Қўшработ туман судининг навбатдаги сайёр суд мажлиси ўтказилди. Ушбу сайёр суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмининг "г" банди билан айбланган Асқар Муҳаммадиевга оид жиноят иши мазмунан кўриб чиқилди. Суд томонидан судланувчига тегишли жазо чораси тайинланди. 

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги мезбонлиги Ўзбекистонга берилди

Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) 2022 йилги U-23 Осиё чемпионати Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Бугун ОФК тегишли ташкилоти худди шундай қарор қабул қилганини расман билдирди.

Ушбу мусобақа илк бор Марказий Осиё минтақасида ўтказилмоқда. Нуфузли мусобақа 2022 йилнинг 6 — 25 сентябрь кунлари ташкил этилади.

Сифатсиз нон ёки нон маҳсулотлари сотилган тақдирда сотувчи-ходимлар харидор талабига кўра уларни сифатлисига сўзсиз алмаштириб беришлари ёки пулини қайтаришлари керак

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо Қоидаларининг 55-бандига кўра, сифатсиз (ғарч-ғурч қилган, куйган, ичи бўш, яхши қорилмаган, бошқа нарсалар аралашган) нон ёки нон маҳсулотлари сотилган тақдирда сотувчи-ходимлар харидор талабига кўра уларни сифатлисига сўзсиз алмаштириб беришлари ёки пулини қайтаришлари керак.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM