insurez
16-03-2024 10:48


ҚЎШРАБОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ ТОМОНИДАН ЎТКАЗИЛГАН ОММАВИЙ ТАДБИРЛАР  ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР  

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ.

                  

Эртамиз эгаларини маънан етук ва баркамол бўлиб вояга етишида, уларнинг ҳар томонлама қулай ва замонавий муассасаларда таълим-тарбия топиши борасида туманимизда ҳам бир қатор тизимли ва самарали ишлар амалга оширилмоқда. Бугунгача туманнинг тоғли ҳудудида жойлашган "Озод" маҳалласида давлат мактабгача таълим ташкилотининг мавжуд эмаслиги маҳалла аҳолисини қийнаб келар эди. Ҳусусан, "Статус пристиш савдо" МЧЖ қурилиш корхонаси томонидан жами 1 млрд 350 млн сўм маблағ эвазига янгидан барпо этилган 26-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти маҳалла аҳолиси ҳамда болажонларнинг чинакам маънода орзулари рўёби сифатида қад ростлади. Таълим муассасасининг тантанали тарзда ташкил этилган очилиш маросимида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Х.Кўбаев, туман Мактабгача таълим бўлими мудири Ш.Мардиев, туман ҳокимлиги вакиллари ҳамда маҳалла аҳолиси иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиқдилар томонидан юртимизда болалар тарбиясига қаратилаётган алоҳида ғамхўрлик ва эътибор ҳусусида таъкидлаб, фаолиятини бошлаган бино ва ундаги шароитлар борасида тўхталиб ўтишди.

Тадбир давомида муассаса мудираси Д.Тошпўлатовага бинонинг рамзий калити тантанавор топширилди. Ушбу болалар боғчасининг очилиши боис ҳудуддаги 20 нафарга яқин фуқароларнинг бандлиги иш билан таъминланиб, маҳалла тасарруфидаги 711 нафар 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган дилбандларимизнинг 60 нафарини мактабгача таълимга қамраб олиш имконияти яратилди. Янги мактабгача таълим ташкилотининг фойдаланишга топширилиши албатта келажак авлод камолотига хизмат қилиши шубҳасиз.

                               Жонбулоқ маҳалласида “Маҳалла тиббиёт пункти” фойдаланишга топширилди

                   

Туманнинг олис, марказдан 80 км олисда жойлашган Жонбулоқ маҳалласи тасарруфидаги Кўкқовға қишлоғида бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига янада яқинлаштириш ва аҳолининг кўрсатиладиган тиббий хизматдан баҳрамандлигини ошириш мақсадида туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли контенерли маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилди. Бугун мазкур маҳалла тиббиёт пункти фойдаланишга топширилди.  Мазкур тиббиёт пунктининг очилиш маросимига бағишланган тадбирда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Х.Кўбаев туман тиббиёт бирлашмаси масъуллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишдилар. 
Тадбир иштирокчилари маҳалла тиббиёт пунктида яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Қайд этиш жоизки, мазкур тиббиёт пунктининг очилиши ҳудуддаги 161 нафар аҳоли вакилларининг бирламчи тиббий муолажалардан шу жойнинг ўзида фойдаланишга замин яратди. Шунингдек, ҳоким ўринбосари Х.Кўбаев томонидан ҳудуддаги 66-умумтаълим мактабидаги дарс жараёнлари, қурилиши давом этаётган спорт зали ҳамда Пангат ва Шова маҳаллаларидаги қурилиш ишлари олиб борилаётган маҳалла тиббиёт пунктлари ўрганиб чиқилди.

Teglar
Insurance Policy