ҚЎШРАБОТ ТУМАН ҲОКИМЛИГИНИНГ ТАРКИБИЙ БЎЛИНМАЛАРИ
Ҳокимлик бошқарув аппарати:
- соҳалар ва ҳудудларда ўтказилаётган ислоҳотларни чуқурлаштириш юзасидан ишлаб чиқилган мақсадли дастурларнинг амалда бажарилишини таъминлайди;
- ҳокимлик муҳокамасига киритилаётган ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган муддатда ишлаб чиқилишини ташкил қилади. Юқори ташкилотлар ҳамда ҳокимнинг қарор ва фармойишларининг маҳаллий бошқарув органлари ҳамда идоралари томонидан ўз вақтида бажарилишини таъминлайди ва назоратини ташкил қилади;
- бўлинма ва гуруҳ ваколатига тааллуқли масалалар бўйича таҳлилий ҳужжатларни тайёрлайди ва ҳокимликка тушган ахборот, таклиф ва мулоҳазаларни умумлаштиради. Туман ҳокимлиги таркибий бўлинмалари фаолиятига туман ҳокими ва ҳоким ўринбосарлари раҳбарлик қилади. Уларнинг ички девон ва ҳужжатлар билан ишлаш борасидаги фаолияти ташкилий-назорат гуруҳи томонидан мувофиқлаштириб борилади.
Қўшработ туман хокимлиги аппарат ходимлари рўйхати