Туман тарихи

Қўшработ тумани тарихи 

Қўшработ тумани 1978 йил 3 апрел куни Самарқанд вилояти таркибида ташкил топган. "Қўшработ" номининг келиб чиқиши бўйича якдил тўхтамга келинмаган. Баъзи маълумотларга кўра, "Қўшработ" номи туманда 2 та работнинг мавжуд бўлганлиги сабабли ушбу ном билан аталган. Туманнинг умумий ер майдони 215000 кв/кмни ташкил этади. шундан 65 минг гектари экин майдонлари ва 150 минг гектари яйловлар.

Туманнинг маъмурий маркази Қўшработ шаҳарчаси бўлиб, вилоят марказидан 100 км, туман марказидан туманнинг энг охирги аҳоли пункти 100 км масофада жойлашган. Туман 2 та шаҳарча, 137 та аҳоли пункти, 45  та маҳалладан иборат.

Туманда асосан ўзбек миллатига мансуб фуқаролар истиқомат қилишади. Бир йиллик туғилиш ўртача 3200 тани, никоҳга киришиш эса 1200 тани ташкил қилади. Эркаклар 68000 нафар, аёллар эса 67866 нафарни ташкил этади. Хонадонлар сони 21880 та, оилалар сони эса 29832 тадан иборат.

2015-2024 © GOVERNMENT OF QUSHRABOT DISTRICT. Maked by: SAKTRM