Улгуржи савдо фаолияти лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 ноябрдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом асосида амалга оширилади:
Лицензия талаблари ва шартлари:
- Ўзбекистон Республикасининг улгуржи савдо фаолиятини амалга оширишни тартибга солувчи қонун ҳужжатларига риоя қилиш;
- мажбурий тартибда сертификатланиши керак бўлган товарлар сотилган тақдирда мувофиқлик сертификатлари ёки маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарда сертификатланганлиги тўғрисидаги маълумотлар ёхуд уларнинг нусхалари мавжуд бўлиши.
Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар:
а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг лицензияланадиган тури кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисида ариза;
б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
г) лицензия бериш тўғрисидаги ариза лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.