Қишлоқ хўжалиги соҳасида ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектлари фаолияти самарадорлиги натижалари тўғрисида

Самарқанд вилояти ҳокими ҳамда АОКА директори томонидан тасдиқланган медиа-режа асосида 2021-йил август ойининг 26-санасида ўтказилган Очиқ мулоқатда Қишлоқ хўжалиги соҳасида ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектлари фаолияти самарадорлиги натижалари тўғрисида ўтказилди.

Бугунги кунда сўнги тўрт йилда туманда қарийб 7 минг гектар ерларни ўзлаштириб 7 минг гектар ерларга боғ ва токзорлар барпо қилинди, 2.2 минг гектар ерлар томчилатиб суғориш жорий қилинди  бундан ташқари барпо этилган, боғ ва ток ораларига сабзавот, полиз, дуккалли экинлар экилди.

Натижалари тўғрисида гапирадиган бўлсак,  Мисол учун қайта ишловчи корхоналар сони 1 та, қуввати 1000 минг тонна,  қайта ишлаш йулга куйилган. 3 гектар ер майдони иссиқхоналар куриш учун ажратиб берилган.

Сўнги тўрт йил давомида 8 мингта ишсиз фуқароларга ер майдони 3.1 минг гектар ер майдони деҳқон хўжалиги қилиб берилган.

Бундан ташкари “Томорқа хизмати” МЧЖлар сони 4 та,  янгидан ташкил этилади 3 та, 3 та ишлаб чиқариш кооперациялари ташкил этилган.

Ажратилган ер майдони 47 гектар, бириктирилган кам таъминланган ва ишсиз оилалар 103  нафар.

Экин турлари 31 гектар ток, 14.5 гектар сабзавот, экинлари экилган. Ажратилган субсидия  ва кредит маблағлари 271 миллион сўм микдорда ажратиб берилди, натижада кишлок хужалигида хар томонлама яхши ютукларга эришиб борилмкода туманимиз ахолиси ва даромади яхшиланмокда.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM