Қўшработ туман ҳокимининг хотин-қизлар бўйича маслаҳатчиси, С.Махмудова иштирокида тумандаги хотин-қизларни соғлом ва етук этиб тарбиялаш, уларнинг қобилият ва истеъдодини рўёбга чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида брифинг ўтказилди.

Президентимизнинг “Хотин қизларни қўллаб қувватлаш, уларнинг жамиятдаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисидаги “ қарор ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги хотин-қизларни соғлом ва етук этиб тарбиялаш  борасида  бир қатор ишлар амалга оширилди.

Туманда 64, 400 нафар хотин-қизларимиз мавжуд бўлиб,  43.100 нафари 30 ёшгача бўлган хотин-қизларни ташкил этади. Туманимиздаги хотин-қизларнинг истедодларини ва қобилиятини рўёбга  чиқариш мақсадида  хар бир махаллари қошида “Бибихоним мактаблари ” “Қизларжон клублари”ташкил этилиб,Бугунги кунда бу қизларимизнинг сони 640 нафардан ортиқроғини ташкил этмоқда. Бу мактаб ва клубларга  2 нафар Зулфия мукофоти сохиблари, 3 нафар Мўтабар аёл кўкрак нишони сохибалари ва намунали фаолият кўрсатган хотин-қизлар, истедоди бор хотин-қизларга ўз билимлари билан ўрнак бўлиб келмоқда.

 “Олий таълим муассаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткачидаги доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун  тавсияномалар бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақидаги 402- сон қарорига асосан Хотин қизларни қўллаб қувватлаш, уларнинг жамиятдаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисидаги “ қарор ижросини таъминлаш мақсадида  ”Кам таминланган  оилалардаги хотин-қизлар учунажратилган,олий таълим муассасаларига ажратилган қўшимча давлат гранти асосидаги ўқишга кириш учунМахалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигининг тавсиянома асосида2020 йилда 187 нафар 17нафарига тавсияномалар берилиб,2021 йилда 218 нафар хотин-қизларга тавсияномалар берилиб , 23 нафари олий ўқув муассаларига қабул қилинди.

2021 йилда   973 нафар ўрта таълим мактабларини битириб, 234 нафари олий ўқув юртларига қабул қилинди.

Зулфия давлат мукофоти бўйича оладиган бўлсам , Аёлни муқаддас билиш, унга алоҳида эҳтиром кўрсатиш, озод ва обод юртимиз келажаги бўлган ҳар томонлама етук ёшларни тарбиялашдаги беқиёс ўрнини яна бир бор эътироф этиш, баркамол, оқила хотин-қизлар авлодини вояга етказиш, улар орасидаги иқтидорли ёшларнинг адабиёт, санъат, фан ва маданиятни ривожлантиришдаги ютуқлари, тенгдошларининг миллий истиқлол ғоялари ва маданий-­маънавий қадриятларга эътиқодининг юксалиши йўлидаги и6ратли фаолияти, кенг кўламли ислоҳотларни жадаллаштиришдаги фаол иштирокини рағбатлантириш мақсадида Зулфия номидаги Давлат мукофоти мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртларида аъло хулқи, зукколиги, донолиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари билан алоҳида истеъдодини намоён қилиб таълим олаётган, истиқлол ғояларини амалга ошириш йўлида астойдил меҳнат қилаётган иқтидорли қизларимиздан 7 та йўналиш бўйича иштирок этиб, 2018 йил 1 нафар Булоқбоши махалласидаги Яхшиликова Раъно Тасвирий санъат йўналиши бўйича, 2020 Пангат махалладасида яшовчи қизимиз Мусулмонова Камола “Талим ”йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибалари бўлиб танлаган йўналишлари бўйича ўқув юртларига кириш имтиҳонларисиз қабул қилинди.

Туманимизда хотин-қизларни етук ва соғлом қилиб тарбиялаш мақсадида  “Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ” мавжуд бўлиб 823 нафар қизларимиз 15 та спорт турлари билан шуғулланиб келмоқда. Бу қизларимнинг 1 нафари жахон чемпиони, 37 нафар қизларимиз Ўзбекистон Чемпионатида фахрли ўринларни қўлга киритди.

Туманимиздаги Мусиқа ва санъат мактабида бугунги кунда  93 ортиқ  қизларимиз  7 йўналишлар бўйича тахсил олиб, туман, вилоят ва  1 нафари республикада 16 нафари вилоят  фахрли ўринларни олиб келмоқда.

ТТБ томонидан мактаблардаги 2158  тиббий кўрикдан ўтказилиб, соғлиғида муаммоси бор   14 нафар қизларимизига ТТБ томонидан даволатилди мутахасислар томонидан  керакли тавсиялар берилди.

Тумандаги хотин-қизларимиз 3 маротаба чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Бундан ташқари хар бир мактаб ва махалллаларимизда хотин-қизлар ўртасида маънавий маърифий тадбирлар ва давра сухбатлари ўтказилиб борилмоқда .

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM