НАВОИЙ СИЙМОСИГА ЭҲТИРОМ

НАВОИЙ СИЙМОСИГА ЭҲТИРОМ

Бугун туман марказидаги 5-сонли Мусиқа ва санъат мактабида ҳазрат мир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган "Буюк сиймога эҳтиром" номли маънавий -маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда тумандаги ташкилот ходимлари, туман фаоллари, ҳамда ўқувчилар иштирок этишди. Дастлаб Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси рахбари Ш.Зияддинов сўзга чиқиб ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ҳаёти ва ижлди ҳусусида сўз олиб борди.

Тадбир давомида Навоий ғазаллари ўқувчи ёшлар талқинида Навоий ғазаллари йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди. Шунингдек, туман Маданият бўлими ҳамда Мусиқа ва санъат мактаби ҳодимлари томонидан тайёрланган рақслар гулдастаси ва саҳна кўринишлари томошабинларда илиқ таасурот қолдирди.

 

Қўшработ туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM