Қўшработ туманида аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида очиқ мулоқот

Табиий ва суюлтирилган газ таъминоти бўйича:

Кўшробот туманида 11 та маҳалла табиий газ билан таъминланган бўлиб, шундан 3533 та аҳоли хонадони ҳамда 55 нафар улгуржи истеъмолчиларни ташкил қилади.

Туман газ ҳисобида 41 дона юқори босимли ҳамда 199 дона  ўрта босимли газ тақсимлаш қурилмалари мавжуд бўлиб, (режада 240 таси), амалда 240 таси (100 % га) тўлиқ кўрикдан ўтказилди.

Газ тақсимлаш пунктларини капитал таъмирлаш (режада 1 та), шундан ҳозриги вақтда 1 та (100% га) бажарилган.

Газ қувурларини бўяш ишлари амалга ошириш режада 5 км қилиб белгиланган бўлиб амалда 10.2 км (204%га) бажарилди.

Ер ости газ қувурлари ҳолатини прибор усули билан текшириш 5,0 км режалаштирилган бўлиб амалда 11,2 км газ қувури текширилиб,224 %га бажарилди.

Газ қувурлари босим остида зичликка синаш режада 37 км қилиб белгиланган бўлиб амалда 37 км (100%га) бажарилди.

Туманда замонавий АСКУГ замонавий хисоблагичларни ўрнатиш юзасидан: 2020-2021 йил давомида 3541 та хонадонга электрон газ ҳисоблагич ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, амалда1694 та 47.8 % хонадонга янги замонавий (АСКУГ) ЭГХУ ўрнатилди ва  йил якунига қадар тўлиқ ўрнатиш ишлари режалаштирилган.

2021 йил 1 декабр холатига Қўшработ туманида 45 та маҳаллалардаги аҳоли хонадонларига 2862.19 тонна тарқатиш режалаштирилган бўлиб, амалда 3040.28 тонна, яъни 106 % га суюлтирилган газ таъминоти етказиб берилди. 2021 йил учун жами 1382 та хонадон маиший газ баллон билан таьминлаш режалаштирилган бўлиб, 2021 йил 1 сентябр холатига аҳоли учун жами 648 дона маиший газ баллон олиб келиниб, шундан 648 таси аҳоли хонадонларига тарқатилди. 2963 дона ID карта аҳоли хонадонларига бириктирилиб, ушбу хонадонларга суюлтирилган газ таъминотини ID карта орқали тарқатилди ва яна 2000 дона ID картани аҳоли хонадонларига тарқатиш учун рўйхат шакллантирилмоқда.

 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM