Қўшработ туманидаги ҳарбий хизматчи фахрийларни, уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида матбуот анжумани ўтказилди.

Нафақадаги ҳарбий хизматчилар ва уларга берилаётган ёрдамлар ҳамда қўллаб-қувватлаш тўғрисида туман ҳокимлигида амалга оширилган ишлар юзасидан

М А Ъ Л У М О Т

Мамлакатимизда ҳарбий хизмат нуфузини юксалтириш ва Қуролли Кучларимиз жанговар шайлигини янада ошириш мақсадида қўшин турларини ёш ва салоҳиятли кадрлар билан тўлдириш, ҳарбий хизмат ўташ учун қулай шароитлар яратиш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ижтимоий ҳимоясини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорга асосан ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим йўналишларига давлат гранти асосида белгиланган умумий қабул квоталарининг беш фоизи миқдорида давлат гранти асосидаги қўшимча қабул квоталари ажратилмоқда.

Шунингдек, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила-аъзолари саломатлигини таъминлаш бўйича зарур шароитлар яратилди. Уй-жойга муҳтож оилалар белгиланган тартибда уй-жой билан таъминланмоқда.

Туманимизда ҳам бу борада қатор ишлар амалга оширилиб келмоқда. Туманимизда истиқомат қилиб келаётган нафақадаги ҳарбий  хизматчиларнинг  байрам арафаларида ҳолидан ҳабар олиш йўлга қўйилган. Шундай тадбирлардан бири  туманнинг Заркент қўрғонида жойлашган 9985-сонли Ҳарбий қисм қароргоҳида ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва қатор ҳамкор ташкилотчилар иштирокида, "14–январь ватан ҳимоячилари куни"га бағишлаб ўтказилди.

Тадбирга мамлактимиз чегараларини мустаҳкамлашда ўзининг ҳиссасини қўшиб келиб бугунги кунда нафака гаштини сураётган собиқ ҳарбий  ҳарбий  хизматчилар ҳам таклиф этилди ва тадбир якунида уларни  туман марказида жойлашган Барака базмгоҳида бир пиёла чой устида суҳбатга таклиф этилди.

Ватанимиз осойишталиги ва фаровонлигига ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшаётган, хизмат вазифасини аъло даражада уддалаётган фидоий ҳарбийлар қатори нафақадаги ҳарбийларга ҳам туман ҳокимлигининг  фахрий ёрлиқ ва совғалар топширилди.

Шунингдек хизмат вазифасини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбийлар хонадонларига бориб уларнинг оилалари аҳволидан хабар олинди.

Яқинда собиқ иттифоқ қўшинларининг Афғонистондан чиқиб кетганлигининг 33 йиллиги муносабати билан туманда истиқомат қилаётган собиқ байналминал ҳарбий хизматчилардан бир қисми билан тумандаги Барака базмгоҳида тўкин дастурхон атрофида йиғилиб улар билан дилдан суҳбат ташкил этилди.

Шу билан биргаликда бугунги кунда байрам кунларида  хизмат чоғида ҳалок бўлганларнинг оиласидан хабар олиш йўлга қўйилган. Бунга мисол қилиб Пичот МФЙда яшаб Афғонистонда ҳизмат чоғида ҳалок бўлган М.Хасанов, Юқори Жўш маҳалласида туғилиб 2002 йилда Тошкент шаҳрида террорчиларни қўлга олишда ҳалок бўлган Фаҳриддин Тиркашов ҳамда Мустақиллик МФЙда туғилиб ҳарбий хизмат чоғида ҳалок бўлган Ирисов Юнуслар оиласидан ҳабар олиниб келинмоқда.

Бизнинг бугунги қилаётган савобли  ишларимиз келгусида ҳарбийликни танлаган ёшларимизонгида ҳарбий бўлиб ватанни ҳимоя қилиш нақадар шарафли бурч эканлиги, яна бир бор мустаҳкамланади.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM