Қўшработ туманида ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, бандликка кўмаклашиш ҳамда ишсиз фуқароларга ижтимоий кўмак бериш тўғрисида очиқ мулоқот

Туманда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар

Туманда “маҳаллабай ишлаш” ва уйма-уй юриб ўтказилган хатлов натижасида аҳолининг камчилик ва муаммоларига манзилли ечим топиш, аҳолининг яшаш шароити оғир ва ижтимоий, тиббий кўмакка муҳтож бўлган қатламини ҳар томонлама қўллаб қувватлаш мақсадида сектор раҳбарлари ва жамоатчилик билан биргаликда бир қанча ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Ўз навбатида, пандемия даврида аҳолининг ушбу қатламини  янада қўллаб қувватлаш мақсадида, Муҳтарам Юртбошимиз томонидан берилган кўрсатма ва топшириқларига асосан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ташкил этилиб, дастлаб ташаббускор тадбиркорлар ва ҳомий ташкилотлар томонидан кўрсатилган кўмак маблағларини жамғариш бўйича туманда “Саховат ва кўмак” жамғармаси ташкил этилган эди.

“Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушадиган маблағларни белгиланган тартиб бўйича сарфланишини, муҳтож оилаларга берилаётган кўмакларни ҳисоб-китоб қилиб бориш мақсадида “Темир дафтар” ташкил этилди.

Туманда жами 10874 нафар аъзолари, шундан меҳнатга лаёқатли
3 665 нафар аъзолари бўлган 2240 та оила “Темир дафтар”да киритилди.

Ўтган даврда камбағал оилаларни камбағаликдан чиқариш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида бугунги кунда туманда “Темир дафтар”да52 та камбағал оила ва уларнинг 215 нафар аъзолари қолмоқда, жумладан:

- меҳнатга лаёқатсиз ногирон ва суринкали касаликка чалинган
18 та оила;

- якка-ёлғиз кексалар, бевалар ва боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд 18 та оила;

- кўп фарзандли эҳтиёжманд 8 та оила;

- хақиқатда эхтиёжманд даромад манбайини йўқотган ночор ва моддий кўмакка мухтож 8 та оила мавжуд.

 

2021 йил давомида “Саховат ва кўмак” жамғармасига йил бошидан жами 1 млрд 867 млн.сўм пул маблағлари келиб тушган.

Ушбу маблағлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сонли қарорига асосан муҳтож оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масадида,  турли тадбирларга йўналтириб келинмоқда.

Жумладан, асбоб ускуна (мотокултиватор, тикув мошинка, карчер ва х.к.) учун 702,3  млн.сўм;

Парранда олиб бериш учун 451,9млн.сўм;

Чорва моллари олиб бериш учун 74,6 млн.сўм;

Моддий ёрдам берилди 49,0 млн.сўм;

Кўчат олиб берилди 25,0 млн.сўм;

Уйини таъмирлаб бериш учун 23,8 млн.сўм;

Инкубат ускунаси олиб бериш учун 156,0 млн.сўм;

Олий таълим муассасасида ўқиётган фарзандларининг конракт пулинитўлаб бериш учун 12,7млн.сўм;

Ва бошқа тадбирлар учун 282млн.сўм сарфланди.

 

Шунингдек, “Темир дафтар”да мавжуд камбағал оилаларнинг
3665 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз оила аъзоларидан 3619 нафари турли йўналишларда бандлиги таъминланди.  

Ўзини-ўзи банд қилинди (деҳқон хўжалиги сифатида рўйхатдан ўтказилди) 2226 нафари;

оилавий тадбиркорликка жалб қилинди 81 нафари;

агросаноат лойиҳаларига жалб қилинди 885 нафари;

бошқаларда 427 нафари бандлиги таъминланди.

 

Бандлик дастури ижроси ва янги иш ўринларини яратиш тўғрисида

 

2022 йил 1 январь ҳолатига:

-жами аҳоли сони135,5 мингнафар, меҳнат ресурслари
69,8минг нафар;

-иқтисодий фаол аҳоли 48,5 мингнафар;

-иш билан банд бўлганлар43,5мингнафар (шундан расмий секторда 15,8мингнафар, норасмий секторда 27,7мингнафар)

-хорижга ишлаш учун кетганлар сони 1,0мингнафар;

-ишсизлар сони4,9 минг нафар, ишсизлик даражаси 9,5фоиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28-апрелдаги ПҚ-5094-сонли, Халқ Депутатлари Қўшработ туман Кенгашининг 2021 йил 20-майдаги №120/24-сонли “2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури тўғриси”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Жорий йилда1244 та янги иш ўринлари ташкил этиш прогнози белгиланган.

Январь-декабр ойларида амалда 3578 та ташкил этилиб, режа (2334 та) 287,6 фоизга бажарилди.

Бундан ташқари Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 2021 йил январ-декабр ойлари давомида3069 нафар ишсиз фуқароларга турли хизматлар кўрсатилган.

2021 йилда амалга оширилган ишлар:

Туманда барча йўналишларда 12006 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди. Жумладан:

- 3 992 нафар фуқаро ўзини-ўзи банд қилди (130%);

- 843 нафар фуқаролар фаолияти легаллаштирилди (100,2%);

- 247 та янги юридик шахс, 2527 та ЯТТ ва деҳқон хўжаликлари  ташкил этилди;

- 2576 талойиҳада3 578 нафар фуқаро бандлиги таъминланди;

935 нафар ишсиз фуқаро жамоат ишларига жалб этилиб, уларга
645,9 млн.сўм иш ҳақи тўлаб берилди.

- 158 та хизмат кўрсатиш шахобчалари ташкил этилди.

- 341 та инкубатор олиб берилди.

- 207 та бўш ер майдонлари аукцион савдоларида сотилди;

3 та дафтардаги фуқароларга 4 293 млн.сўмлик асбоб-ускуна, қорамол, парранда, уруғлик ва кўчатлар олиб берилди ва турли ижтимоий кўмак чоралари кўрсатилди.

381 нафар ишсиз фуқаролар ижтимоий муҳофазага олиниб ишсизлик нафақаси тайинланди.

 

Туманда келгусида аҳоли бандлигини таъминлаш ҳолатини яхшилаш, бунда асосий кўрсаткич ишсизлик даражасини мунтазам пасайтириб бориш учун қуйидаги чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Биринчи навбатда, норасмий секторда фаолият юритиб келаётган иш ўринларини расмийлаштириш ишларини доимий давом эттириш.

2022 йилда 2 та касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ва 8 та маҳаллалардаги касб-ҳунарга ўқитиш масканларида 256  нафар  иш билан банд бўлмаган фуқаролар (124 нафари аёллар, 132 нафари ёшлар) касб-ҳунарга, тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишга жалб этиш белгиланди.

Биргина жорий 2022 йилда барча йўналишларда 12212нафар фуқаролар бандлиги таъминланиб, жами банд аҳоли сонини 55,7 мингкишига етказиш ва ишсизлик даражасини (2020 йилда 11,9 %) 8,5 фоизга туширишни режалаштирдик.

Бунинг учун, 2022-йилда туманнинг ўзига хос хусусиятлари ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, жадал ривожлантириш, ишсизлик ва камбағалликни кескин қисқартириш, аҳоли ҳаётини яхшилаш юзасидан ишлаб чиқилган амалий таклифларга асосан:

2022-2023 йилларда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига кўра умумий қиймати 215 млрд. 825 млн.сўмлик 122 та лойиҳани амалга оширишҳисобига 631 та янги иш ўринлари, қўшимча аниқланган дастурларга асосан 1430 та янги иш ўрни; 

- оилавий тадбиркорлик ҳисобига 567 та;

- (узумчилик) ПҚ-5200 сонли қарор бўйича 1000 та;

- ПҚ-4742-сонли қарор бўйича ўзини-ўзи банд қилиш ҳисобига
3588 та;

- бандлик тизими орқали 2609 та;

- норасмий фаолиятни расмийлаштириш (легаллаштириш) 876 та;

- ПҚ-5155-сон қарор бўйича лидер тадбиркорларга бириктириш ҳисобига 365 та;

- кичик саноат зоналаридаги лойиҳаларга 109 та;

- “Ёшлар саноат зонаси”даги лойиҳаларга 38 та;

- “Ургут ЭИЗ” филиалидаги лойиҳаларга 161 та;

- ер майдонлари ажратиш ҳисобига 188 та;

- кооперация ташкил этиш ҳисобига 150 та;

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM