МАТБУОТ АНЖУМАНИ Қўшработ туманида экология ва атроф-муҳитни яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар

Туманда экология ва атроф-муҳитни яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларига юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Қўшработ туман инспекцияси олдига қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда муайян ишлар амалга оширилмоқда. Қўшработ туманида 2021 йил  давомида ўтказилган назорат рейд тадбирларида табиатни муҳофаза қилиш борасида қонунбузарликлар учун 235 та,  мансабдор шахс ва фуқароларга нисбатан 195.456.000 сўм маъмурий жарималар қўлланилиб, давлат бюджетига ундириб олинди ва қолган қисмини ундириб олиш чоралари кўрилмоқда, Бу билан айтишимиз мумкинки жорий йилда ўтган йилларга нисбатан давлат инспекторларининг иш самарадорлиги 3-4 баробарга ошганлигини мисол қилишимиз мумкин.

Бундан ташқари туманимизда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октиябрь кунидаги “Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 820-сонли қарорига ҳамда 202-сонли қарорларига асосан хўжалик юритувчи субъектлар томонидан атроф-муҳитни ифлослантирганлиги ва чиқиндилар жойлаштирганлиги учун компенсацион тўловлар жорий этилган бўлиб 2021 йил мобайнида  126 та хўжалик юритувчи субектларга 355128000 сўм тўлов хисобланиб табиатга таъсири бўйича хўжалик юритувчи субектлар хатловдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда ҳамда ундириш чоралари кўрилмоқда ушбу кўрсатгич 2022 йил давомида  Қўшработ туманида 158 та корхоналардан 458,538,336 сўм  компенсация тўловлари ундирилиб, белгиланган тартибда давлат бюджетига йўналтирилилиши кўзда тутилмоқда. Ушбу йўналишда ҳам кўрсатгичлар ўтган йиллар сархисобига кўра 3-4 баробарга ортганлигини кўришимиз мумкин.

Бугунги кунда Республикамизда олиб борилаётган ислоҳотлар сингари Қўшработ туманида аҳоли учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича кенг кўламли ободончилик ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Ушбу шароитда туман экологиясини, тозалигини ва мусаффолигини таъминлаш, умуман олганда Қўшработ туманида экологик нуқтаи назаридан қулай шароитлар мавжуд.

Шу билан бирга, вилоят, шу жумладан туманда экологик холатни соғломлаштириш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни тартибга келтириш, сув, ер ресурслари ҳамда ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш борасида бир қатор вазифаларни амалга ошириш лозим.

Биринчидан. Юқорида қайд этилганидек, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетишни тизимли йўлга қўйиш,ноқонуний чиқиндихоналарни бартараф этиш ва уларнинг пайдо бўлишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлиги ва сифатини ошириш лозим бўлиб, аҳоли ўртасида чиқиндиларни бошқаришни тартибга солиш юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишларини янада кучайтиришга эътибор қаратилади.

Иккинчидан. Қўшработ туманида фаолият кўрсатаётган «Тоза ҳудуд» ДУК томонидан маиший чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича тўлиқ ва узлуксиз хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида махсус чиқинди ташиш транспорт воситалари сонини 20 тагача кўпайтириш ва уларнинг рентабеллигини ошириш, аҳолига хизмат кўрсатишни тўлиқ қамраб олишга эришиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 майдаги «Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3730-сонли ҳамда 787-сонли қарорига асосан туман ҳудудини тадбиркорлик субъектларига давлат-хусусий шериклик асосида чиқинди тўплаш шахобчаларида лозим даражадаги тозаликни таъминлаш, шунингдек, маиший чикиндиларни мустақил равишда саралаш шарти билан белгиланган тартибда бириктириб берилади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (маҳалла фуқаролар йиғинлари), юридик шахс ва тадбиркорлик субъектлари кўрсатилаётган хизматлар учун шартномалар тузиш ва тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлашлари лозим.

Учинчидан. Туман ҳудудидан оқиб ўтувчи сойларнинг, шу жумладан “Оқчопсой” сув омбори сувни муҳофаза қилиш доираси ва қирғоқ бўйи минтақаси тартибини сақлаш ва сув русурсларини ифлосланишини олдини олиш мақсадида уларнинг муҳофаза доираларини аниқ қилиб белгилаш ва ноқонуний ер ажратиш ва қурилиш ишларини амалга оширмаслик;

Тўртинчидан. Қўшработтуманида оқова сув тозалаш тизимига эга бўлмаган корхоналарни жойлаштирмаслик чораларини кўриш. 

Бешинчидан. Қўшработ марказида марказлашган оқова сув тозалаш иншоотини қурилишини ва марказий шифохона оқова сувларини оқова сув тармоғига улаш масаласини кўриб чиқиш лозим.

Олтинчидан. Туманнинг “Фозилмон” ўрмон хўжалиги ҳудудида буюртма қўриқхона ташкил этиш ва мавжуд “Қўшработ” буюртма қўриқхонаси тоғ ва тоғ олди шунингдек сойлар ҳудудларидагимавжуд биохилма-хилликни сақлаб қолиш ва кўпайтириш табиатга бўлган тарихий қадрият ва маданий салоҳиятини ошириш, доривор ўсимликларни етиштириш, экологик туризмни ривожлантиришга эътибор қаратилиши катта аҳамиятга эга.

Еттинчидан. Кун тартибида кўрилаётган масалаларни ҳал қилишда шубҳасиз бевосита кенг жамоатчиликни жалб қилиш талаб этилганлиги боис Ўзбекистон Республикаси “Экологик назорат тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунлари,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 274-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 октябрдаги “Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга доир Намунавий низомларини тасдиқлаш тўғирсида”ги 287-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Маҳалла фуқаролар йиғинларида жамоатчилик назоратини шакллантирибйўлга қўйишда ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш шу билан биргаликда ЯШИЛ-МАКОН умуммиллий лойиҳаси асосида туманда экилаётган дарахтларни платформага киритиш бўйича ишлар амалга оширилади.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM