Қўшработ туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи иштирокида Бир зиёли - бир маҳаллага маънавий ҳомий мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Бир зиёли-бир маҳаллага маънавий ҳомий

Президентимиз Ш.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 19 январь куни  ўтказилган видеоселектор йиғилишида таъкидланган «Бир зиёли-бир маҳаллага маънавий ҳомий» тамойил жамиятимиз ҳаётида жуда муҳимдир.

Бугун маънавий-маърифий ишларнинг давлатимиз сиёсати даражасига кўтарилгани бежиз эмас. Чунки давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир”. Янги Ўзбекистонни барпо этишда эса бу борада бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт ҳамда аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавиятга таянамиз.

«Бир зиёли-бир маҳаллага маънавий ҳомий» тамойил асосида туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Самарқанд давлат чет тиллар институтининг “Инглиз тилининг интеграллашган курси” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда Зиёлилар билан ҳамкорликда  маънавий-маърифий ишларни сифат ва мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтариш тўғрисида тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида семинарлар ташкил этилиб, ҳар бир маҳаллага профессор-ўқитувчилар ва таниқли зиёлилар бириктирилди ҳамда бириктирилган зиёлилар таништириб, уларнинг вазифалари тўғрисида тушунча берилди.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек лоқайдлик ва бепарволик энг катта хавф, бугун учраётган ижтимоий муаммоларни камайтириш учун нуронийлар тарбияси, жамоатчилик назоратини кучайтириб, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, Қўшработ туманида ҳам маънавий-маърифий ишлардаги узвийлик айни жойларда маҳаллаларда олиб борилмоқда.

Бу борада тумандаги “Қўшработ”, “Навкат”, “Шаво”, “Пангат”, “Қоратош”, “Қовунчи”, “Озод”, “Бошпурушли”, “Чиноқ”, “Минишкор”, “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил қилинган маънавий-маърифий тадбирларда, уюшмаган ёшлар, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Aёллар дафтари”да турганлар билан суҳбат ўтказилиб, уларга маънавий ҳомий сифатида тавсия ва маслаҳатлар берилди. Шунингдек маҳаллалардаги нотинч оилалар билан мунтазам иш олиб бориш масаласи бўйича зарурий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, доимий равишда амалий ишлар олиб борилмоқда.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM