Joriy yilning 30-noyabr kuni tuman markazida 1-sonli DMTT foydalanishga topshirildi.

Сўнги пайтларда мактабгача таьлим тизимида ҳам сезиларли ислоҳотларга гувоҳ бўлаяпмиз.  Имконият-у,  имтиёзлар сабаб Республикамиз ҳудудларида замонавий,  шинам,  халқаро стандартларга жавоб бера оладиган мактабгача таьлим муассасалари ташкил этилмоқда. Мавжудлари эса реконструкция қилинаяпти. Энг муҳими боғчаларга болаларни қамраб олиш даражаси ҳам ошмоқда.  Қўшработ туманида ҳам мактабгача таьлим тизимини янада ривожлантириш,  бола қамровини ошириш,  давлат шерикчилиги асосида нодавлат боғчалар сонини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.  Охирги беш йилда туманда 14 та мактабгача таьлим ташкилоти қурилиб фойдаланишга топширилди.  
Туманимизда бундан 3 йил олдин 17 та мактабгача таьлим ташкилоти мавжуд бўлса, бугун уларнинг сони 31 тадан ошди. 
Туман марказидаги 1974 йилда барпо этилган боғча қайтадан қурилиб фойдаланишга топширилди.

Боғчада болаларнинг беками кўст улғайишлари,  дастлабки билим кўникмаларини олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Шинам ва қулай ётоқхоналар, мусиқа ва гимнастика заллари машғулот хоналари ёзги айвончалар ва ошхона болажонларнинг дунёқарашини бойитиш уларга эстетик завқ бағишлаш нуқтаи-назаридан жиҳозлантирилди. 
Маьлумот ўрнида айтиш лозимки туманда келгусида ана шундай бунёдеорликлар давом эттирилиб,  Қўшработда яна 2 та анашундай боғчалар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM