Янгиликлар

Тўй ўтказиш тартибини бузганлик учун жарима тўланади

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни билан қатор қонунлар ва кодексларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистонда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги “Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 156-сонли қарори билан тасдиқланган Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини ташкил этиш  тартиби тўғрисидаги низомга кўра, хусусий нотариус фаолиятини лицензиялаш, уларни ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқариш Қорақалпоғистон Адлия вазирлиги, ҳудудий адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.

Қурилиш-пудрат ташкилотларининг электрон рейтинги жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5963-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида 2028 йил 31 декабрга қадар шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник жиҳатидан тартибга солишга доир миллий норматив ҳужжатлар билан бир вақтда тегишли 7 та хорижий норматив ҳужжатнинг қўлланишига рухсат этилади.

Вояга етмаган шахс давлат органига мустақил мурожаат қилишга ҳақли

Ўзбекистон Республикасининг 10.03.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонунига мувофиқ, бола ҳуқуқларининг қўшимча кафолатлари белгиланиши муносабати билан қатор қонунлар ва кодексларга ўзгартиришлар киритилди.

Битта туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган бир нечта ишлаб чиқариш майдонларини битта КСЗда бирлаштиришга рухсат этилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2020 йилдаги 134-сонли қарори билан тасдиқланган Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомга мувофиқ, кичик саноат зонаси (КСЗ) фақат муҳандислик-техник коммуникациялари мавжуд бўлган ёки ўтказиш осон бўлган фаолият кўрсатмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари негизида ташкил этилади.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM