Янгиликлар

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилади

2020 йил 23 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида 2020 йил 24 март соат 00:01 дан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилди.

Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар белгиланди

2020 йил 19 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сон Фармони қабул қилинди. 

Қўшработда ёш шахматчилар беллашди

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш мақсадида Қўшработ тумани прокурори Ж.Мирсафоев ўз секторидаги мактаблар ўқувчилари ўртасида шахмат-шашка бўйича спорт мусобақаси ташкил қилди.

Тадбир якунида ғолиб ўқувчиларга спорт анжомлари ва эсдалик совғалари топширилди.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM