Янгиликлар

Тезкор! Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб карантин талаблари кучайтирилади

Маълумки, юртимизда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашган даврда қатор йўналишларда карантин чекловлари юмшатилган эди. Бироқ айни пайтга келиб, касалликка чалинганлар сонининг ошиши ҳисобига аҳоли гавжум бўладиган тадбирларни бироз чеклашни шароит тақозо қилмоқда. 

140 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан афв этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 140 нафар фуқаро афв этилди.

Айрим товарлар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали реализация қилинади

2021 йил 17 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5031-сон қарори қабул қилинди. 

Қарорга кўра, 2021 йил 15 июндан қуйидаги товарлар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали реализация қилинади:

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM