Янгиликлар

Ички ишлар органлари фаолиятида янги механизмлар жорий этилади

2021 йил 26 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6196-сон Фармони қабул қилинди.

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 мартдаги “Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги ПФ–6195-сон Фармонига кўра, Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (Агентлик) ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди.

Ёшларга ҳунар ўргатаётган кулолларга субсидиялар ажратиш тартиби жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги “Кулолчиликни жадал ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5033-сон қарорига кўра, 2021–2023 йилларда кулолчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича истиқболли режа кўрсаткичлар тасдиқланди. 

2020 йилда сиёсий партиялар қандай манбалар ҳисобига молиялаштирилди, сарф-харажатлар қандай бўлди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида депутатлар сиёсий партияларнинг 2020 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботларини ҳам эшитди.

Президент: Ҳар бир сўм инвестиция, одамларимизга уч баравар кўп фойда келтириши, уларнинг даромадини ошириши лозим

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини жорий йилда амалга ошириш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда давлат раҳбари «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари «бир марталик иш»га айланиб қолаётганини танқид қилди.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM