Туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида репродуктив саломатлик ва соғлом турмуш тарзи масалаларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.
Мазкур тадбирда репродуктив саломатлик ва унинг тамойиллари, оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари муҳокама этилди.