Туманда кўчаларни таъмирлаш, реконструкция қилиш бўйича қабул қилинган қарорларнинг ижроси, ажратилган маблағларнинг ҳолати тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-талбирлар тўғрисида”ги Q-5048-son қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Жумладан туманда жами 22.4 км асфальт қилиниб, 197.8 км йўлларга қум-шағал аралашмалари ётқизиб, таъмирлаб берилиб фойдаланишга топширилди.
Шундан дастур асосида 6623.7 млн.сўмга12.6 км тош йўллар асфальт қилиниб, 4337.8 млн.сўмга 44.2 км тупроқ йўлларга қум-шағал аралашмалари ётқизиб таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Шундан “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида
3847.6 млн.сўмга 7.72 км тош йўллар асфальт қилиниб,
4080 млн.сўмга 34.6 км тупроқ йўлларга қум-шағал аралашмалари ётқизиб таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, ишлар 100% га бажарилди.
Шунингдек жорий йилнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги ПФ-5386-сонли ва 2018 йил 27 июндаги “Обод маҳалла давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5467-сонли фармонлари ҳамда Самарқан вилояти Фавқулотда вазиятларнинг 2021 йил
6 январдаги 01-03/01-ФМ-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида туман маҳаллаларидаги ички хўжалик йўлларини шағал ётқизиш бўйича ўқув тактик машқлари ўтказиш орқали 119 км йўлларга қум-шағал аралашмаси ётқизиб таъмирланди.