ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ЛОЙИҲАЛАРИ ЭЛЕКТРОН КЎРИНИШДА КЕЛИШИЛАДИ ВА КИРИТИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 апрелдаги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги 284-сонли қарорига мувофиқ 2019 йил 1 октябрдан бошлаб ва кейинги даврда — манфаатдор вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ишлаб чиқилган ва келишилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳалари келишиш (виза қўйиш) ҳамда кейинчалик қабул қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига фақат Ягона электрон тизим орқали электрон кўринишда киритилади.

Қўшработ туман адлия бўлими

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM