1-ОКТЯБРДАН БОШЛАБ НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

2019 йил 1 октябрдан бошлаб:

транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ўртасида транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш тўғрисидаги ишончномани мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинади;

 Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳамда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан меҳнат мигрантларига — хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун бериладиган, бир банк куни давомида тез расмийлаштирилган ҳолда энг кам талаб қилинадиган ҳужжатлар (паспорт, ариза ва меҳнат органининг илтимосномаси) асосида 2019-2020 йилларда 10 фоиз ва 2021 йилда 12 фоиз ставкада 2 млн. сўм миқдорида бир йил муддатга, шу жумладан тақдим этилаётган кредит фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги тижорат банкининг маржаси билан микроқарзлар бериш амалиёти жорий этилади;

қайта суғурталовчи суғурта мажбуриятларини қайта суғурталаш учун хорижий суғурта ташкилотларига беришдан аввал бериладиган суғурта мажбуриятларининг камида 50 фоизи миқдорида қайта суғурталаш бўйича оферта (қайта суғурталаш бўйича шартнома тузиш таклифи)ни суғурта ташкилотларига юбориши шарт;

Мажбурий ижро бюроси Ижро ҳужжатларининг ягона электрон базасини юритади, унга тегишли маълумотлар базаси тизимлари билан интеграция қилиш йўли билан қуйидагилар киритиб борилади:

ижро органлари юритувига келиб тушган барча ижро ҳужжатлари;

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколати бўлган органлар (мансабдор шахслар) томонидан солинган ва ундирилган маъмурий жарималар ҳақидаги маълумотлар;

болалар адабиётлари, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган маҳсулотлар чоп этишга ихтисослашган нашриётлар ноширлик фаолиятини амалга оширишга лицензия берганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинади.

Қўшработ туман адлия бўлими

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM