Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 819-сонли қарори билан Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, олиб қўйилган тез бузиладиган маҳсулотларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш муддати барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган вақтдан бошлаб бир кун этиб белгиланди.

Шунингдек, давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулклар сотилишини таъминлашда маҳаллий ҳокимият органлари савдо ўринлари ва ярмаркалар ташкил этиш орқали савдо ташкилотларига кўмаклашади.

Қўшработ туман адлия бўлими 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM