ДОН, УН ВА НОН ЕТКАЗИБ БЕРИШ ТИЗИМИГА БОЗОР МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 октябрдаги “Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 866-сонли қарорига кўра 2019 йил 15 октябрдан:

“Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тизимидаги ташкилотлар томонидан 2019 йил ҳосилидан тайёрланган ва ун ишлаб чиқаришга йўналтириладиган буғдойдан бошқа ғалла истеъмолчиларининг барча тоифаларига фақат биржа савдолари орқали ҳеч қандай чекловларсиз сотилади. Бунда, ғалланинг бошланғич нархи сотувчи томонидан амалдаги харид нархи, тайёрлаш, ташиш, сақлаш ва бошқа харажатлардан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади;

давлат харидлари доирасида сотиб олинган буғдойни қайта ишлашдан олинадиган ун барча истеъмолчиларга ҳеч қандай чекловларсиз 100 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириш орқали очиқ биржа савдоларида сотилади. Бунда, 2019 йил 1 декабрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан шакллантирилган рўйхатга киритилган қолипли нон ишлаб чиқарувчи ташкилотларга, унни биржа савдоларида 30 фоиз олдиндан тўлов ва якуний ҳисоб-китобни 10 кун ичида амалга оширишга рухсат этилади;

ун нархи кескин ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида 2019 йил ҳосилидан тайёрланган буғдойнинг тоннаси ун ишлаб чиқаришга 1 300 минг сўмдан улгуржи нархларда сотилади. Бунда, буғдойнинг ўртача харид нархи ва улгуржи нархи ўртасидаги 120 минг сўм миқдоридаги салбий фарқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қопланади;

“Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тизимидаги ташкилотлар ўртасида ун ишлаб чиқаришга йўналтириладиган буғдойнинг ички айланмаси қўшилган қиймат солиғисиз улгуржи нархларда (1 300 минг сўм) ҳамда тайёрлаш, ташиш ва сақлаш харажатлари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.

“Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компаниясига қуйидагилар юзасидан масъулият юкланади:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда донни қайта ишлаш ташкилотлари савдо кунлари бўйича тасдиқланган ҳажмдаги ун ва дон маҳсулотларининг узлуксиз биржасавдоларига қўйилиши ҳамда ушбу маҳсулотларга талаб ортганда биржа савдоларига қўшимча ун ва дон ҳажмларини қўйиш;

календарь ойи бошланишидан 5 кун олдин биржа савдоларига қўйиладиган ун ва дон ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг расмий веб-сайтида жойлаштириш.

Қўшработ туман адлия бўлими

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM