Жўш ота маҳалласи таянч пункти вилоятда энг намунали деб топилди

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида “Ички ишлар органларининг намунали таянч пунктлари” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда 1-ўринни Қўшработ тумани Жўш ота маҳалласида жойлашган 525-таянч пункти эгаллагани маълум қилинди ва профилактика инспектори, катта лейтенант Соҳиб Йўлдошевга 1-даражали диплом ва 11 миллион 150 минг сўм миқдорида пул мукофоти топширилди.

Иккинчи ўрин Жомбой тумани Зарафшон маҳалласидаги 134-таянч пунктига насиб этди. Учинчи ўринга эса Нуробод тумани Гирдиқўрғон маҳалласидаги 257-таянч пункти лойиқ деб топилди.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM