Қўшработ туманида 2021 йил I чорагида экспорт кўрсаткичлари, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, ҳудудий инвестиция дастурлари, бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҲИСОБОТ

 

 2021 ЙИЛДА ҲУДУДИЙ ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУРИ БЎЙИЧА

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг жорий йил 15-16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифлари давомида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан туманда умумий қиймати 2 трлн 708 млрд. 748 млн.сўмлик 554 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган 74 та лойиҳа шакллантирилиб, бугунги кунда лойиҳаларни ишга тушириш бўйича йўл хариталари тасдиқланди.

- саноатда  умумий қиймати 2 трлн 619 млрд 543 млн сўмлик
17 та лойиҳаларда 302 та иш ўрни;

- хизмат кўрсатиш соҳасида  умумий қиймати 27 млрд
350 млн
сўмлик 17 та лойиҳаларда 74 та иш ўрни;

- қишлоқ хўжалиги соҳасида умумий қиймати 61 млрд
855 млн
сўмлик 40 та лойиҳаларда 178 та иш ўрнлари яратилиши белгиланган.

Дастур доирасида умумий қиймати 50 млрд 280 млн.сўмлик 44 та лойиҳаларда 167 та янги иш ўринлари яратилди.

Жумладан:

- саноатда  умумий қиймати 3 млрд 400 млн сўмлик
4 та лойиҳаларда 7 та иш ўрни;

- хизмат кўрсатиш соҳасида  умумий қиймати 11 млрд
400 млн
сўмлик 10 та лойиҳаларда 40 та иш ўрни;

- қишлоқ хўжалиги соҳасида умумий қиймати 35 млрд
480 млн
сўмлик 30 та лойиҳаларда 120 та иш ўрнлари яратилиши таъминланди.

Бугунги кунга қадар тасдиқланган дастур ва қўшимча шакллантирилган лойиҳалар негизида умумий қиймати 73 млрд
880 млн.
сўмлик 63 та лойиҳаларда 226 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.

 - саноатда  умумий қиймати 8 млрд 600 млн сўмлик
8 та лойиҳаларда 23 та иш ўрни;

- хизмат кўрсатиш соҳасида  умумий қиймати 29 млрд
800 млн
сўмлик 25 та лойиҳаларда 83 та иш ўрни;

- қишлоқ хўжалиги соҳасида умумий қиймати 35 млрд
480 млн
сўмлик 30 та лойиҳаларда 120 та иш ўрнлари яратилиши таъминланди.

Инвестиция лойиҳалари, хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ва экспортёр корхоналар фаолиятини мониторинг қилиш улар томонидан дуч келинаётган муаммо ва камчиликларни тизимли бартараф этиш мақсадида вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда 2021 йил июн-август ойларида “кунлик ўрганиш” графиги ишлаб чиқилиб, маълумотлар вилоят ҳокимлигига тақдим этиб боирлиши таъминланмоқда.

 

ТУМАНДА ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ БЎЙИЧА

 

Туманда 2021 йилда ПҚ-4937-сонли қарорга мувофиқ
3 та лойиҳа бўйича 2,3 млн АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилиши белгиланган бўлиб, қўшимча лойиҳалар ҳисобига туманга 2021 йилда 10 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этиш учун барча ҳисоб-китоблар мавжуд.

2021 йил январ-июн ойлари учун белгилаб берилган 800 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 1,364 минг АҚШ долларига ёки 171 % га бажарилишига эришилди.

Туркия давлатининг “АЛИХАН ОРГАНИК АГРО ЛЛС” МЧЖ ХК  “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экиш етиштириш ва қайта ишлаш лойиҳаси” учун 2021 йилга мўлжалланган тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш режаси 400 минг АҚШ доллари этиб белгиланган бўлса, мазкур хорижий корхона томонидан бугунги кунга қадар 550 минг АҚШ доллари микдорида хорижий инвестицияларни жалб этиб йиллик режани 137,5 фоизга бажарилиши таъминлади.

 Мазкур хорижий корхона томонидан туманга умумий ҳисобда
1,4 млн АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилди.

Кореа давлати билан ҳамкорликдаги “ҲАЙБИ ГРОУПС” МЧЖ қўшма корхонаси 2020 йил 7 октябр санасида ташкил топган.

Мазкур қўшма корхона томонидан “Каннабис ўсимлиги етиштириш ва қайта ишлаш” лойиҳаси учун бугунги кунга қадар
590 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилган бўлиб, 2021 йилда мазкур соҳага 7 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши белгиланган.

Қўшработ туман ҳокимлиги томонидан мазкур қўшма корхонага Э.Жуманбулбул ҳудудидан 976 гектар ер майдони ажратиб берилган.

Қўшма корхона учун “қайта ишлаш заводи ташкил этиш” учун
2 гектар ер майдони
“Э-Ижро” аукцион савдоларига чиқариб берилди ва корхона мазкур ер майдонини 2021 йил 25 май санасида ўтказилган очиқ электрон аукцион савдолари орқали 63,0 млн.сўмга ютиб олди ва ҳозирда қурилиш-смета ҳужжатлари ишлаб чиқмоқда.

Афғонистон давлати билан ҳамкорликда 2021 йил 14 январ санасида “АЗАД КАБУЛ”  МЧЖ хорижий корхонаси ташкил этилиб, мазкур хорижий корхонага Қоратош маҳалла фуқаролар йиғинида 20 гектар ер майдони “Боғдорчилик, атиргул экиш ва экстрактини олиш, туяқушчиликни ривожлантириш” лойҳасини амалга ошириш учун ажратиб берилган.

Хорижий кохона томонидан ер майдонлари ҳайдалиб 2 та артизиан қудуқлари қазилди ва мазкур йўналиш учун 25 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритилди. Мазкур хорижий корхона томонидан мазкур йўналишга яна қўшимча 75 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритилади.

Афғонистон давлати билан ҳамкорликда 2021 йил 15 январ санасида яна бир “НОХАТ ЭКСПОРТ” МЧЖ қўшма корхонаси ташкил этилиб, мазкур қўшма корхона томонидан туманда 2021 йилда доривор коврак ўсимлигини экиш ва етиштириш бўйича инвестициявий лойиҳасини тақдим этган.

Мазкур корхонага 2021 йил 18 январ куни  туман ҳокимининг
№17-Қ сонли қарорига асосан Қўшработ массивидан 20 гектар ер майдони ажратиб берилган.

Бугунги кунда мазкур корхона томонидан 20 гектар ер майдонига доривор коврак ўсимлиги экилган ва мазкур фаолият учун 20 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритилди.

Шу билан бирга корхона 111 минг АҚШ доллари миқдоридаги нохат махсулотини Афғонистон давлатига экспортга йўналтирди.

Шунингдек, Туркия давлати билан ташкил этилган “БОЗТОШ БЕТОН” корхонаси томонидан “Кварц тошларини қазиб олиш ва қайта ишлаш” фаолияти учун 400 минг АҚШ доллари, миқдоридаги хорижий инвестициялар жалб этиш режалаштирилган.

Ҳиндистон давлати билан ҳамкорликда ташкил этилган
“ЭДИФАЙС ЭЛИТЕ” МЧЖ хорижий корхонаси таъсисчилари 2021 йил
18 июн куни туманга ташриф буюришиб, “Гранит тошларини қазиб олиш ва қайта ишлаш” фаолиятини кенг йўлга қўйиш мақсадида корхонани қўшма корхона тоифасига ўтказиш бўйича ўз таклифларини билдиришди ва хорижий корхона қўшма корхонага айлантирилди.

Корхона раҳбари Ҳиндистон фуқароси Санжай Бҳан мазкур фаолият учун ҳозирча 50 минг АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция киритилган бўлса, йил якунига қадар 1 млн АҚШ доллари миқдорида  тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини таъкидлади.

Хитой давлати тадбиркорлари билан ҳамкорликда ташкил этилган “ЙИДЕ МИНИНГ КОМПАНЙ” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан жорий йилда “Шибен ишлаб чиқариш” фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида жорий йилнинг 14 июн санасида Хитой давлатидан умумий қиймати 150 минг АҚШ доллари бўлган “Тош майдалаш” ускунасини туманга олиб келди.

Мазкур хорижий корхона томонидан мазкур фаолият учун йил якунига қадар қарийиб 1 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилиши режалаштирилган.

2019 йил якуни билан 7 та хорижий ва қўшма корхоналар ташкил этилиб, улар томонидан 800 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишига эришилган булса, жорий 2020 йил якуни билан уларнинг сони 18 тага етказилиб, бу 2019 йилга нисбатан 11 тага кўп ёки 257 % ни ташкил этди.

2020 йилда туманга 3,3 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб этилишига эришилди. Бу ўтган 2019 йилга нисбатан 2,5 млн АҚШ долларига кўп ёки
407 % га бажарилишига эришилди.

 

 

 

 

ЭКСПОРТ ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИНИНГ ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА

 

Туманимизда 2021 йил учун экспорт прогноз режаси
2 млн 722 минг АҚШ доллари этиб белгиланган.
(қ/х маҳсулотлари 2 млн 707 минг доллар, саноат 15 минг)

 2021 йил январ-июнь ойлари режаси 1 млн 619 минг АҚШ доллари этиб белгилаган бўлиб, амалда 1 млн 602 минг АҚШ (74%) доллари миқдорида маҳсулотлар экспортга чиқарилди.

Жумладан:

1-секторда январ-июнь ойларида режа 500 минг АҚШ доллари этиб белгиланган бўлиб, амалда 357 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспортга чиқарилиши таъминланди. (71%)

2-секторда январ-июнь ойларида режа 523 минг АҚШ доллари этиб белгиланган бўлиб, амалда 724 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспортга чиқарилиши таъминланди. (138%)

3-секторда январ-июнь ойларида режа 446 минг АҚШ доллари этиб белгиланган бўлиб, амалда 111 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспортга чиқарилиши таъминланди. (25%)

4-секторда январ-июнь ойларида режа 150 минг АҚШ доллари этиб белгиланган бўлиб, амалда 14 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспортга чиқарилиши таъминланди(9%).

Юқоридаги ҳолат биз мавжуд экспортёр корхоналар билан янада тизимли ишларни жонлантиришимиз ва янги экспортёр корхоналарни ташкил этиш билан биргаликда тумандаги фермер хўжаликлари ва корхоналарни ҳам экспорт фаолиятига кенг жалб этишимиз лозимлигини билдиради.

Таҳлилларга эътибор қаратадиган бўлсак, ўтган йиллар давомида маҳсулотлар фақат Хитой давлатига экспортга чиқарилган бўлса, бугунги кунда уларнинг географияси бир нечта давлатларга ошди. (Масалан:  Ироқ, Голландия, Россия, Туркия, Қозоғистон, Украина, Афғонистон, Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳри)

Экспорт прогноз режасини бажариш учун аниқ ҳисоб китобларимиз мавжуд.

Жумладан:

- “ҚЎШРАБОТ БОҒЛАРИ ТОМОРҚА ХИЗМАТИ” МЧЖ томонидан Хитой давлати билан 1,1 млн АҚШ доллари миқдорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга  йўналтириш бўйича имзолаган шартномасига мувофиқ 105 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспортга йўналтирилади.

- “ҚЎШРАБОТ УЗУМ КЛАСТЕР” МЧЖ томонидан Хитой давлатига 1 млн 160 минг АҚШ доллари миқдорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга  йўналтириш бўйича имзоланган шартномасига асосан 92 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспортга йўналтирилиши белгиланган.

Афғонистон давлати тадбиркорлари билан ҳамкорликда ташкил этилган “НОХАТ ЭКСПОРТ” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан Афғонистон давлатига
25 минг АҚШ доллари миқдорида нохат маҳсулоти  экспорга йўналтириш белгиланган.

“ҚЎРҒОН ЖИЛВАСИ” фермер хўжалиги томонидан Россия давлатига 
17 минг АҚШ доллари миқдоридаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари  (майиз) экспортга йўналтирилиши таъминланади.

Хитой давлатининг “ЙИДЕ МИНИНГ КОМПАНЙ” хорижий корхонаси экспорт фаолиятига жалб этилиб, хорижий корхона томонидан 2021 йил 25 май санасида Дубай давлатига 800 минг АҚШ доллари миқдоридаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича №1/2021 сонли шартнома имзолади. Мазкур шартномага асосан жорий йил 29 июн санасига қадар 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрига экспортга йўналтирилади.

2021 йил 19 май санасида ташкил этилган “АЛЛ ОРГАНИК”  МЧЖ корхонаси хам экспорт фаолияти жалб этилиб, 81 минг АҚШ доллари миқдоридаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини (майиз, бодом) Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳри хамда Хитой давлатига экспортга йўналтирди.

 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM