Қўшработ туман Халқ таълими бўлимида ФИБ Иштихон туманлараро суди раиси Ф.Қаршиев ва судья З.Нурматов "Меҳнат низоларини судгача ҳал қилиш ва судда кўриш тартиби" мавзусида очиқ мулоқот тадбири ўтказди.

Тадбирда туман Халқ таълими бўлими бўлим бошлиқлари, мактаб директорлари ва ўқитувчилар иштирок этди.

Судларда ушбу турдаги низолар нисбатан кўп кўрилаётгани таъкидланиб, уларнинг сонини камайтириш учун нималарга эътиборга қаратиш кераклиги, иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатларини амалдаги меҳнат қонунчилиги талаблари асосида расмийлаштириш, тартибга солиш масалаларида фикр-мулоҳазалар, тушунтиришлар билдирилди. Судьялар ушбу тоифадаги ишларнинг келиб чиқиш сабаблари, ҳуқуқий оқибатлари ҳақида мисоллар билан гапириб, меҳнат низоларига сабаб бўлаётган хато-камчиликлар ҳақида тушунтириш беришди.

Тадбир савол-жавобларга бой бўлди. Судьялар барча саволларга атрофлича жавоб беришди.

Фахриддин ҚАРШИЕВ.

ФИБ Иштихон туманлараро суди раиси.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM