Ҳар бир туман бюджетининг камида 5%ини "Фуқаролар бюджети" дастури доирасида аҳолининг таклифлари асосида энг долзарб муаммоларни ечишга сарфлашни ташкил қилиш бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Кушработ туман махаллий бюджетининг 2022 йил 1-чорак ижроси тугрисида

маълумот

 

Кушработ туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 1-чорак хисобот даврида туман маҳаллий бюджетининг даромадлари ижроси 20 млрд. 852.7 млн. сўмга бажарилиши таъминланиб, бунинг натижасида бюджетга қўшимча 2 млрд. 447 млн.сўм туширилишига эришилди.

I. Маҳаллий бюджет даромадлари бўйича.

Туманнинг ҳудудий салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш, даромадлари базасини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг пировард натижаси даромад прогноз кўрсаткичларини ошиғи билан бажариш учун асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Ушбу таҳлиллар эса ўз навбатида молия ва солиқ органлари, бошқа мутасадди идоралар олдида бюджет тушумлар бўйича амалга оширилиши лозим бўлган бир талай ишлар мавжудлигини кўрсатади.

Энди, қисқача туман маҳаллий бюджети харажатлари ижросига тўхталиб ўтсам.

II. Маҳаллий бюджетлар харажатлари бўйича.

 Туман маҳаллий бюджетининг жорий йил 1-чорак бюджет ижроси давомида аниқланган режа 46 млрд. 791,3 млн.сўмни ташкил этиб, касса харажатлари 42 млрд. 868,6 млн.сўмга ёки
91,6 фоизга
ижро этилди.

Туман маҳаллий бюджетининг 1-чорак харажатлар таркибининг 84.6 фоизи ёки 36 млрд. 264,4 млн. сўми ижтимоий соҳа ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Бюджет харажатларини тармоқлар бўйича кўриб чиқилганда асосан таълим тизими муассасаларининг харажатлари 7 млрд 760,2 млн. сўмни (17.9 фоиз) ва соғлиқни сақлаш соҳаси харажатлари
11 млрд 404,8 млн. сўмни (26.6 фоиз) ташкил этмоқда.

Шунингдек, маданият ва спорт харажатларига кўзда тутилган маблағлар учун 793.4 млн. сўм молиялаштирилди.

Иқтисодиётнинг устувор тармоқларини харажатларнинг эса
2 млрд 292,8 млн. сўм қисми молиялаштирилиши таъминланди.

III. Маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромад манбалари бўйича

Жорий йилнинг 1-чорагида туман маҳаллий бюджетида йил бошига сақланган эркин қолдиқ маблағи ҳажми 2 млрд. 172,1 млн. сўмни, вилоят махаллий бюджетида йил бошига сақланган эркин қолдиқ маблағларидан 2 млрд. сум  ва туман ҳокимлиги заҳира жамғармаси маблағи 1 млрд. 305,8 млн.сўм ҳисобидан, жами
5 млрд. 477,9 млн.сўм миқдорида қўшимча манбалар шаклланиб, туман ҳокимлигининг тегишли фармойишлари билан 4 млрд. 430,6 млн.сўмлик бюджет параметрларида кўзда тутилмаган қўшимча харажатларга маблағлар йўналтирилди.

Бунда биринчи навбатда Давлат дастурлари ва Ҳукумат қарорларида тасдиқланган тадбирларга асосан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, бу орқали аҳоли турмуш фаровонлигини  таъминлаш ва бошқа муҳим ижтимоий масалаларни молиялаштириш инобатга олинган.

Жумладан, “аёллар дафтари”, жамгармасига туман махаллий бюджети 1-чорак даромадлар ортикча бажарилган кисми хисобидан 367,050 млн. сум, “ёшлар дафтари” жамгармасига 367,050 млн. сум, “саховат ва кумак” жамгармасига 367,050 млн.сум ва жамоатчилик фикри асосида шаклланадиган тадбирларни молиялаштириш учун "Фуқаролар ташаббуси жамғарма"сини шакллантириш учун 734,1 млн. сум маблағлар жами  1835,3 млн. сум маблаглар йўналтирилди.

2015-2022 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM