Умумтаълим мактабларида ҳарбий соҳага қизиқувчи ўқувчи ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани

Қўшработ туман халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактабларида  ҳарбий соха қўналтириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича

МАЪЛУМОТ

Ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси умумий таълим-тарбиянинг таркибий асосий  қисми ҳисобланади. Ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясининг асоси ватанпарварлик тарбиясидир. Шунга кўра, ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси ҳар бир фуқаронинг ва ўсиб келаётган ёки авлоднинг энг кичик ёшлик даврларидан бошлаб ўзлаштириб борадиган барча таълим-тарбияси, билими, эътиқоди, дунёқарашининг ажралмас қисми бўлган ватанпарварлик тарбиясига асосланади. Ватанпарварлик тарбияси тушунчаси ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси ва таълими тушунчаларига нисбатдан кенгроқ маънони билдиради.

Юқорида айтганмиздек, ватанпарварлик тарбияси ва таълими ҳар бир инсоннинг туғилган кунидан бошлаб, умрининг охиригача давом этади. Доно халқимиз бежиз айтмаган “Ватанинг тинч – сен тинч”, “Она юртинг – олтинг бешигинг”, “Она юртинг омон бўлса, ранги-рўйинг сомон бўлмас”, “Эл ғамини билган элда достон”, “Ватан гадоси – кафан гадоси”, “Ватансиз инсон – куйсиз булбул”, “Киши юртида шоҳ бўлгунча ўз элингда чўпон бўл”.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш — бу миллати, тили ва касбидан қатъи назар, ёшларда Ватанга садоқат туйғусини шакллантириш, уларни ўз фуқаролик бурчи ва конституцион мажбуриятларини бажаришга, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга қодир шахслар этиб тарбиялашга йўналтирилган давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотларининг кўп босқичли, тизимли, мақсадли ва мувофиқлаштирилган фаолиятидир. “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясида” ҳарбий-ватанпарварликнинг босқичлари ва йўналишлари аниқ ва равшан баён этилган. Шунга кўра, ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси ва таълими ўзаро уйғун тарзда қуйидаги тўрт босқичда амалга оширилади: Бугунги кунда туман халқ таълими бўлимига қарашли 90 та умумий ўрта таълим мактабларида жами 90 нафар ЧҚБТ фани рахбарлари фаолият олиб боришмоқда ва улардан  84 та умумий ўрта таълим мактабларига марказлашган ҳолда 18 турдаги кўргазмали ўқув қуроллари етказиб берилди,  барча мактабларда хотира бурчаклари ташкил этилди.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш Концепцияси – мамлакатда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий тамойил ва устувор йўналишлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирги мураккаб глобаллашув даврида, ахборот-коммуникация технологиялари шиддат билан ривожланиб бораётган бир шароитда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш билан боғлиқ долзарб вазифалар ва уларни ҳал этиш йўллари, давлат ва нодавлат ташкилотлар, оила, маҳалла ва бошқа таълим-тарбия институтларининг  бу борадаги роли ва аҳамияти, ўзаро ҳамкорлиги миллий ва халқаро ҳуқуқий нормаларни ҳисобга олинган ҳолда белгилаб борилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011-йил 19-июлдаги 208-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари ўртасида мазкур мусобақаларнинг туман босқичи мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда.

Маълумки, ёшларимизни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш улардаги ватанга бўлган садоқатни янада  мустаҳкамлаш, фуқаро муҳофазасига оид билим малака ва кўникмаларни шакллантириш, Фавқулодда вазиятларда тўғри харакатланиш, ўзи ҳамда ўзгаларга ёрдам бериш қутқарувчи касбига қизиқиш уйғотишда умумтаълим мактабларида ташкил этилган “Ёш қутқарувчи" клублари ва шу клублар қошида ташкил этилган тўгараклар муҳим рол ўйнамоқда.

"Ёш қутқарувчи"ларни янада чиниқтириш, тажрибаларини мустаҳкамлаш ҳамда ҳарбий ҳаётга тайёрлаш борасида, олиб борилаётган амалий тадбирлар муҳим ўрин тутади. Шу мақсадда тумандаги 81-мактабнинг спорт майдонида “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг туман босқичи ўтказилди. Унда туманнинг ҳудудий босқичларида ғолиб бўлган ўқувчилардан иборат 8 та мактаб жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Мусобақа давомида иштирокчилар тезкор савол жавоблар, кўргазмали чиқишлар, узоқликка югуриш ҳамда саҳналаштирилган қутқарув ишлари ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича синовдан ўтказилди. Жамоалар чиқишларини туман Фавқулотда вазиятлар бўлими, Спорт бўлими, тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими, Мудофаа бўлими ва Ёшлар иттифоқи вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати аъзолари баҳолаб борди.

Якуний натижаларга кўра, тумандаги 89-мактабнинг "Қалқон-1" ҳамда 82-мактабнинг "Темурийлар" жамоалари 2 ва 3 ўринларни эгаллаган бўлса, 88-мактабнинг "Қалқон" жамоаси
1-ўринни қўлга киритиб мусобақанинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Ғолиб жамоалар ҳамда фаол иштирокчилар диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ўқитувчилар томонидан белгиланган мезонлар асосида, ”Халқ ва армия-бир тану бир жондир” шиори доирасида Тўмарис, Спитамен, Муқанна ва Широқ каби қахрамонларнинг жасорати ҳақида давра сухбатлари ўтказилиб келинмоқда.

Қўшработ туман мудофаа бўлими билан ҳамкорликда ўқитувчиларнинг ўз устида ишлаш бўйича қўшма семинар тренинглар ўтказилиб келинмоқда. Ўқувчиларга Заркент МФЙ даги ҳарбий қисмга саёҳатлар уюштирилиб борилмоқда. 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM