Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика ва математика мактаб-интернатининг асосий вазифалари
Tue, 31/03/2020 - 23:16Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги “Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика ва математика мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида”ги 171-сонли қарорига мувофиқ, Хоразм вилояти, Шовот тумани, Комилжон Отаниёзов кўчаси, 65-уй манзилида жойлашган 1-сон ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати негизида Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика ва математика мактаб-интернати ташкил этилди.