Янгиликлар

Қўшработда ёш шахматчилар беллашди

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш мақсадида Қўшработ тумани прокурори Ж.Мирсафоев ўз секторидаги мактаблар ўқувчилари ўртасида шахмат-шашка бўйича спорт мусобақаси ташкил қилди.

Тадбир якунида ғолиб ўқувчиларга спорт анжомлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Жўш ота маҳалласи таянч пункти вилоятда энг намунали деб топилди

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида “Ички ишлар органларининг намунали таянч пунктлари” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда 1-ўринни Қўшработ тумани Жўш ота маҳалласида жойлашган 525-таянч пункти эгаллагани маълум қилинди ва профилактика инспектори, катта лейтенант Соҳиб Йўлдошевга 1-даражали диплом ва 11 миллион 150 минг сўм миқдорида пул мукофоти топширилди.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM