Жўш ота маҳалласи таянч пункти вилоятда энг намунали деб топилди
Wed, 05/02/2020 - 19:06Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида “Ички ишлар органларининг намунали таянч пунктлари” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда 1-ўринни Қўшработ тумани Жўш ота маҳалласида жойлашган 525-таянч пункти эгаллагани маълум қилинди ва профилактика инспектори, катта лейтенант Соҳиб Йўлдошевга 1-даражали диплом ва 11 миллион 150 минг сўм миқдорида пул мукофоти топширилди.