Янгиликлар
2019 йил октябрдан Тошкент шаҳридаги давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари тармоғи оптималлаштирилади
Mon, 30/09/2019 - 23:372019 йил 30 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳридаги давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 826-сонли қарори қабул қилинди.
Фахрий унвонларга эга спортчилар туман (шаҳар) ҳокимларига жамоатчилик асосида жисмоний тарбия ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчи этиб бириктирилади
Mon, 30/09/2019 - 23:272019 йил 30 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Андижон вилоятида ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ҳамда спорт иншоотлари қувватидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 820-сонли қарори қабул қилинди.
Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Mon, 30/09/2019 - 23:22Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 819-сонли қарори билан Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
“Кексалар ҳафталиги” белгиланди
Mon, 30/09/2019 - 23:192019 йил 27 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 816-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2019 йилдан бошлаб ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланди.