Янгиликлар

ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН КУЧГА КИРАДИ

2019 йил 1 октябрдан эътиборан Ўзбекистон Республикасининг “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга киритилган шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш учун жавобгарликни назарда тутувчи нормалар куяга киради. 

ХОРИЖИЙ ИНВЕСТОРЛАР УЧУН “INVESTMENT VISA” ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 сентябрдаги ПФ-5833-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчи хорижий фуқароларнинг айрим гуруҳлари учун қўшимча кириш визалари тоифаларини жорий этиш рўйхатига қўшимча киритилди.

ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ ТИЗИМИДАГИ МИЛЛИЙ АРХЕОЛОГИЯ МАРКАЗИ ВАЗИФАЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрдаги “Археологик тадқиқотларни тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 792-сонли қарори билан  Фанлар академияси тизимида давлат муассасаси шаклидаги Миллий археология маркази ташкил этилди.

“ШАФФОФ ҚУРИЛИШ” МИЛЛИЙ АХБОРОТ ТИЗИМИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги “Қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4464-сонли қарорига мувофиқ Қурилиш вазирлиги фаолиятига “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимини жорий этилади.

МАМЛАКАТИМИЗДА АРХИВ ИШИ ВА ИШ ЮРИТИШ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5834-сонли Фармонига кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги негизида Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ташкил этилди.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM