Янгиликлар

ЕНГИЛ САНОАТНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 сентябрдаги “Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4453-сонли  қарори билан хомашёни қайта ишлаш асосида бозор талабларига мос тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган мақсадли параметрлари тасдиқланди.

МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ЯГОНА ТАРИФ СЕТКАСИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 сентябрдаги “Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 775-сонли қарори билан Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси тасдиқланди ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (634 880 сўм) унинг асоси этиб қабул қилинди (ҳозирга қадар ягона тариф сеткасининг асоси этиб энг кам ойлик иш ҳақи олинган).

ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАШ ТАРТИБИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ПҚ-4447-сонли қарорига 1-илова билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги Низомга кўра, ҳарбий хизматни ўташ қуйидагиларни ўз ичига олади:

“ДУНЁ” АХБОРОТ АГЕНТЛИГИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 сентябрдаги  “Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг “Дунё” ахборот агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 770-сонли қарори билан “Дунё” ахборот агентлигининг вазифалари белгиланди.

“Дунё” ахборот агентлигининг асосий вазифалари қуйидагилар:

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган республика мактаб-интернати ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги “Республика бахшичилик санъати маркази ва унинг ҳузуридаги Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 798-сонли қарорига мувофиқ 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Термиз шаҳридаги 21-сон бахшичилик мактаби негизида бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган республика мактаб-интернати ташкил этилди.
Мактаб-интернатга қабул 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM