Янгиликлар

Эртага, 25 май куни Қўшработ туманидаги айрим мактабларда "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари ўтказилмайди.

Эртага, 25 май куни Қўшработ туманидаги айрим мактабларда "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари ўтказилмайди.  

Қўшработ туман халқ таьлими бўлимига қарашли 15 ҳамда 64-мактабларда "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари ўтказилмайди. 
Туманимиздаги бошқа барча мактабларда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамаот саломатлик маркази ходимлари бириктирилган холда карантин қоидаларига тўлиқ амал қилиб "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистонда хорижий тилларда эфирга узатиладиган теле ва радиоканаллар ишга туширилади

«Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Чет тилларини ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази фаолияти тугатилди.

Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ҳузурида таълим ташкилотларининг хорижий тиллар педагогларининг малакасини ошириш бўйича мобил гуруҳлар ташкил этилади.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг моддий таъминотини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Мамлакатимизда кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоя қилишнинг самарали тизимини шакллантириш, Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга фаол қатнашаётган қарияларни эъзозлаш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган фахрийларнинг моддий таъминотини янада кучайтириш мақсадида:

Коронавирусга қарши антитаналарни юқори аниқликда кўрсатадиган тест яратилди

Швейцариялик олимлар одамда коронавирусга қарши антитаналарни аниқлайдиган тестни ишлаб чиқдилар. У билан қон томчиси таҳлили орқали касалликка қарши антитаналар бор ёки йўқлиги билиб олиш мумкин. Бу ҳақда Лозанна федерал политехника мактаби маълум қилди.

«Антитаналарни текшириш «COVID 19» пандемиясини келтириб чиқарган «SARS-CoV2» вируси юқтиришни кузатишда кучли восита бўлиши мумкин», дейилади хабарда.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM