ОТА АЛИМЕНТ УЧУН 100 МЛН. СЎМ ТЎЛАДИ
Fri, 09/07/2021 - 08:32Фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманларо судининг қарори билан фуқаро Ш.А.дан ундирувчи Г.С.нинг бир нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Бу ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Қўшработ туман бўлими томонидан ижро иши юритилган. Анчадан бери фуқаро Ш.А. алимент тўловларини тўламасдан келаётган эди.