ЖАҲОН ТАЖРИБАСИ ҲАР ЎН ЙИЛДА БИР МАРТА АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШНИ ТАҚОЗО ЭТАДИ
Wed, 02/06/2021 - 22:29Жаҳон тажрибасида мамлакат аҳолисининг аниқ сони, ёши, жинси, фуқаролиги, миллий таркиби, оилавий аҳволи, касби, бандлиги, даромад манбаи ва бошқа жиҳатлар бўйича батафсил маълумот тўплашнинг энг самарали усули аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ҳисобланади. Шу боис, 2023 йилда мамлакатимизда илк бор ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирларига ҳозирдан жиддий тайёргарлик кўрилмоқда.