Янгиликлар

Сифатсиз нон ёки нон маҳсулотлари сотилган тақдирда сотувчи-ходимлар харидор талабига кўра уларни сифатлисига сўзсиз алмаштириб беришлари ёки пулини қайтаришлари керак

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо Қоидаларининг 55-бандига кўра, сифатсиз (ғарч-ғурч қилган, куйган, ичи бўш, яхши қорилмаган, бошқа нарсалар аралашган) нон ёки нон маҳсулотлари сотилган тақдирда сотувчи-ходимлар харидор талабига кўра уларни сифатлисига сўзсиз алмаштириб беришлари ёки пулини қайтаришлари керак.

Наврўз байрамида неча кун дам оламиз?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-6122-сон Фармонига асосан, фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2021 йилда дам олиш куни 27 март — шанба кунидан 22 март – душанба кунига кўчирилган.

2021 йил 17 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–6188-сон Фармони қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ–6188-сон Фармони билан бир қатор Президент ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди ҳамда айримлари ўз кучини йўқотган деб топилди.

Савдо, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларига давлат тилида ном бериш хизмати кўрсатилади

2021 йил 16 мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Савдо, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларига ном беришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 144-сонли қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда Наврўз байрами катта сайл тарзида ўтказилмаслиги кутилмоқда

Айни пайтда Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Унда вилоят ва туман марказларида Наврўз умумхалқ байрами катта сайл тарзида ўтказилмаслиги, байрамни фақат маҳаллалар миқёсида кўп одам йиғмасдан ўтказиш тавсия этилган.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM