Янгиликлар

Тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тизими такомиллаштирилади

2021 йил 15 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5025-сон Қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тизими такомиллаштирилади. Бунда: 

Ҳар йилгидан камида 10 фоизга кўп майдонга картошка экилиши учун уруғлик захираси яратилади

2021 йил 15 мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 135-сонли қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Экологик аудит тўғрисида”ги Қонун имзоланди

2021 йил 15 мартда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Экологик аудит тўғрисида”ги Қонун имзоланди.

Қонунга кўра, экологик аудит экологик аудиторлик ташкилоти ва экологик аудит буюртмачиси ўртасида тузиладиган, экологик аудит ўтказиш муддатлари ва бошқа шартлари белгиланадиган шартнома асосида ўтказилади.

Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражаси баҳоланади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 мартдаги 134-сонли қарори билан Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражаси белгиланган минимал талаблар асосида баҳоланади. 

Самарқандда бир қанча кўчалар ёпилган. Шаҳарда тирбандликлар кузатилмоқда

Самарқанд шаҳрида бир қанча кўчалар таъмирлаш ишлари – электр кабеллари, табиий газ ва ичимлик суви тармоқларини ўтказиш ишлари олиб борилаётгани учун ёпилган. Бу ҳолат кўҳна шаҳарнинг бошқа кўчаларида тирбандликларни юзага келтиряпти.

Самарқанд шаҳрининг ўндан ортиқ кўчасида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланиши ёки қарама-қарши ҳаракат ташкил этилиши мумкин.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM