Янгиликлар

Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги “Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалари киритиш тўғрисида”ги Қонуни билан 4 та қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

2021 йил 1 февралдан иш ҳақлари 10 фоизга ошади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги ПҚ-4938-сон қарорига асосан:

2021 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилади.

Мототранспорт ва велосипедда ҳаракатланишни тақиқловчи йўл белгиларини тегишли ҳаракат йўналишларида олиб ташлаш чоралари кўрилади

2020 йил 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситаларини ёллаш ва ижарага бериш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, электромобиллар ва мототранспортлардан фойдаланиш, шунингдек, велосипедда мамлакат бўйлаб ҳаракатланишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 812-сонли қарори қабул қилинди.

Инвестиция дастури доирасида 34 мингдан зиёд иш ўрни яратилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4937-сон қарори  билан Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури тасдиқланди. 

Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:

Республикада 22 та боғча, 31 та мактаб, 16 та олий таълим муассасалари қурилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги “2021–2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4936-сон қарори билан 2021 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг асосий параметрлари ва 2022-2023 йиллар учун мақсадли мўлжаллар тасдиқланди. 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM