Ҳокимликдаги бўш иш ўринлари

ҚЎШРАБОТ ТУМАН ҲОКИМЛИГИДА МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ 


1. Қўшработ туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бош мутахассиси

Номзодга қўйиладиган талаблар: олий, иқтисодчи, мутахассислиги бўйича 2 йиллик иш стажи


Ҳокимлик бошқарув аппаратига ишга киришга номзоднинг қўшимча равишда касбий малака даражаси, тизимли фикрлаш даражаси ва ҳужжатлар билан ишлаш лаёқати қуйидагича баҳоланади:

Касбий малака даражаси – иш йўналиши, тегишли функция бўйича иш тажрибаси, номзод ишининг натижадорлиги, мустақил ва масъулиятни ҳис қилган ҳолда ишлаш қобилияти, ташаббускорлиги, ишларнинг мавжуд аҳволини яхшилашга ижодий ёндашув даражаси, янги ишлар ва вазифаларга бўлган муносабати.

Тизимли фикрлаш даражаси – таҳлил қилиш лаёқати, устувор вазифалар ва йўналишларни аниқлаш лаёқати, ахборотларни тизимлаштириш лаёқати, ўз фикрларини пухта изчил баён қилиш лаёқати, ташкилотчилик қобилияти, режалаштириш ва ўз ишларини ташкили қилиш қобилияти.

Ҳужжатлар билан ишлаш лаёқати – тайёрланаётган ҳужжатлар ва таҳлилий материалларнинг сифати.

Маълумот учун телефонлар: 0366-646-12-91

 

2015-2019 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM