Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш (реализация қилиш)

Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш (реализация қилиш) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сон қарори асосида Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартиби тўғрисидаги Низом асосида амалга оширилади. Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш E-IJRO AUKSION ягона савдо майдончасида электрон аукционлар ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари мазкур Низомда кўрсатилган алоҳида тоифадаги фуқароларга уларнинг аризалари асосида аукционсиз берилади.

Ер участкалари фақат шаҳарсозлик ҳужжатлари (аҳоли пунктининг бош режаси ва аҳоли пункти тегишли қисмининг БРЛ) билан таъминланган аҳоли пунктлари ҳудудларида берилади (аукционга қўйилади).

Аҳоли пункти бош режасида якка тартибда уй-жой қуриш назарда тутилган аҳоли пункти қисмларининг БРЛ бўлмаган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари томонидан белгиланган тартибда туман (шаҳар) ҳокимликлари тақдим этган якка тартибдаги уй-жой қуриш учун бўш ер участкалари рўйхати асосида БРЛ ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши таъминланади.

Якка тартибли уй-жой қурилиши учун БРЛ ишлаб чиқишни молиялаштириш Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг тегишли маҳаллий бюджетлари махсус ғазначилик ҳисобварақларига ер участкаларига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини аукционларда реализация қилишдан, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан амалга оширилади.

Аукцион иштирокчиси электрон онлайн-аукцион орқали якка тартибда уй-жой қурилиши учун битта ер участкасини бир йилда бир марта сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларини бериш ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни реализация қилиш қуйидаги схема бўйича амалга оширилади.

Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш

СХЕМАСИ

 

2015-2019 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM