Янгиликлар

Туманда "инвестиция куни" белгиланди

Туман ҳокимлиги томонидан ҳар ҳафтанинг чоршанба куни соат 900 дан 1300 га қадар “инвестиция куни” деб эълон қилинди. Туманинг инвестицион салоҳиятини ошириш мақсадида лойиҳа ташаббускорлари ва тадбиркорларни ўз лойиҳа ҳамда таклифлари билан иштирок этишга таклиф этамиз!

 

Туман кўмаклашувчи комиссиясининг семинар йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 26 апрел куни туман 5-сон мусиқа ва санъат мактабида Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қўшработ туман комиссияси томонидан семинар тарзида йиғилиш ўтказилди. Унда кўмаклашувчи комиссия аъзолари, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича маҳалла фуқаролар йиғинлари ишчи гуруҳлари раислари ҳамда котиблари иштирок этди.

41-мактаб кузатув камералари билан жиҳозланди

Тумандаги 41-сонли умумий таълим мактабининг барча ўқув хоналари ва фаоллар залига кузатув камералари ўрнатилди. Мактаб маъмуриятининг сўзларига кўра, мазкур камералар дарсларнинг белгиланган талаблар доирасида ташкил этилишини назорат қилиш, ўқитувчиларнинг масъулиятини ошириш ва пировардида таълим сифатини янада ошириш имконини беради. 

Жорий йил 5 май кунидан бошлаб туманда маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бошланади

Маълумки, жорий йилнинг май ойида мамлакатимизда маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилади. Қўшработ туманида маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 5 май кунидан бошланади. Мазкур сайловда фаол иштирок этайлик. 

 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM