Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди
Fri, 26/03/2021 - 16:53Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 мартдаги “Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги ПФ–6195-сон Фармонига кўра, Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (Агентлик) ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди.