Арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

2019 йил 17 июн куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 12 апрелдаги 285-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 502-сон қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги “икки, уч қаватли” сўзлари “кўп қаватли” сўзлари билан, “2-3 хонали бир қаватли уй-жойлардан” сўзлари “жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлардан” сўзлари билан алмаштирилиши, “0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлар қурилмаган туман (шаҳар)ларда уларнинг ўрнига кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали); кўп қаватли уйлар (2-3 хонали) қурилмаган туман (шаҳар)ларда уларнинг ўрнига 0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлардан” мазмунидаги хатбошилари қўшилиши белгиланди. 

 

 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM