Қўшработ туман ҳокими ўринбосари Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Раззоқов Шавкат Абдуғаффорович томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган ишлари юзасидан Ҳ И С О Б О Т И

ТУМАНДА ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ҲОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ
ЖАЛБ ЭТИШ БЎЙИЧА

Туманда 2019 йил январ ойи ҳолатига тўғридан-тўғри хорижий инвестиция иштирокидаги лойиҳа мавжуд бўлмаган. 2019 йилнинг  декабр ойи холатига тўғридан-тўғри хорижий инвестиция иштирокида 7 та лойиҳа таклифлари амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда мазкур корхоналардан 789,2 минг АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилди, булар:

- “OSPAN-KAR INVEST” МЧЖ ҚК

Туманда ортопедия маҳсулотлари, махсус оёқ кийим ва кийим-кечаклар ишлаб чикариш ҳамда наслли қорамол етказиб бериш ва гўшт ишлаб чиқариш бўйича чорвачилик комплекси ташкил этиш лойиҳаси умумий қиймати 1 млрд сўм (119 минг АҚШ долл.)

Ушбу лойиҳани амалга оширишда 85 минг АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция, 286 млн. сўм маҳаллий инвестиция киритилиши кўзда тутилган. Ҳозирда 90,1 минг АҚШ доллари пул шаклидаги инвестиция келиб тушди. Шунингдек, 8,3 минг АҚШ доллари ускуна шаклида, жами 98,4 минг АҚШ доллари инвестиция киритилди. Бугунги кунда корхона томонидан ортопедия оёқ киймлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган ва қўшма корхона фаолиятини давом эттирмоқда.

“ALIHAN ORGANIC AGRO LLC” МЧЖ

Туркия Республикасининг “Бактат Гида” корхонаси томонидан туманда 2000 гектар ер майдонига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ҳамда келгусида экспортни амалга ошириш лойиҳаси.

Ҳозирда корхона томонидан ажратиб берилган ер майдонида ер текислаш, хайдаш артизан қудуғи қазиш хамда худудга олиб бориш учун зарур бўлган йўлларини барпо этиш ишлари олиб борилмоқда.

 Мазкур ҳорижий корхона томонидан декабрь ойи ҳолатига 333,5 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилди. Жумладан 200 минг АҚШ доллари миқдорида асбоб ускуна 133,5 минг АҚШ доллари  миқдоридаги пул шаклидаги тўғридан-тўғри ҳорижий инвестицияларни ташкил этади.

- “YI-DE MINING COMPANY” МЧЖ XК

Хитой Халқ Республикаси фуқароси Луи Йиде бошчилигидаги тадбиркорлар томонидан Қўшработ туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 26 ноябрдаги ПҚ-4030-сонли қарорига асосан “E-IJRO AUKSION” савдоларига чиқарилиши мўлжалланган ер майдонларида Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга оширишни режалаштирган. Ҳозирда корхонанинг устав фондини шакллантириш учун 50 минг АҚШ доллари миқдорида дастлабки тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилди. Бундан ташқари корхона томонидан шебен ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида электрон аукцион савдоларида қатнашиб, 2 гектар ер майдони ғолибига айланди.

Мазкур хорижий кохона томонидан 300 минг АҚШ доллари миқдорида технологик асбоб-ускуналар келитирилиши 2020 йил январ ойида келтирилиши белгиланган.

- "OQTEPA KARVONI" МЧЖ ҚК

Туркиялик хамкор билан биргаликда ташкил этилган. Умумий қиймати 160 минг АҚШ доллари, шундан 80 минг АҚШ доллари хорижий инвестиция бўлган пишиқ ғишт, черепица ва пиширилган лойдан бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳасини амлга ошириш бўйича бугунги кунда 80,4 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция асбоб-ускуна шаклида киритилди.

 - “JIN TENG LI” МЧЖ ХК (2019 йил 21 июнь, №736333 тартиб рақами билан давлат рўйхатидан ўтгани тўғрисида гувоҳнома олинди.
СТИР –306524925). Доминика Ҳамдўстлиги фуқароси Танг Йингхуа ҳамда Хитой Халқ Республикаси фуқароси Hao Zhiyong таъсисчилигидаги  Қўшработ туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
2018 йил 26 ноябрдаги ПҚ-4030-сонли қарорига асосан “E-IJRO AUKSION” савдоларига чиқарилиши мўлжалланган ер майдонларида Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга оширишни режалаштирган. Ҳозирда корхонанинг устав фондини шакллантириш учун 110 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилди.

“ASL YORUG’ TOSH” МЧЖ ХК Қўшработ туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 26 ноябрдаги ПҚ-4030-сонли қарорига асосан “E-IJRO AUKSION” савдоларига чиқарилиши мўлжалланган ер майдонларида Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга оширишни режалаштирган. Ҳозирда корхонанинг устав фондини шакллантириш учун 50 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилди.

"GRAN GABBRO" МЧЖ Қурилиш ва пардозлаш учун тош, охактош, гипс, бўр ва сланецлар қазиб олиш фаолияти амалга ошириб келмоқда.

Мазкур МЧЖ томонидан юқоридаги йўналишга чет эл инвестицияларин жалб қилиш мақсадида Авғонистон давлати билан ўзаро хамкорликни йўлга қўйди хамда 63 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштирди.

Қўшработ туманининг ер ости қазилма ресурсларига бой эканлиги барчамизга маълум. Бугунги кунда туманнинг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида қурилишда фойдаланиладиган тошларнинг таҳминий ҳисоби қилинди, (геология бошқармаси вакили билан биргаликда)унга кўра аникланган захира куйидагича:

Зарбанд – мармар 50 млн3 дан ортиқ;

Ёзбулоқ – гранит гобродиобаз 1 млн3 дан ортиқ;

Қизилбел гранити – 11 млн3 дан ортиқ;

Булоқ, Ёзбулоқ – гранит оплит – 15 млн3 дан ортиқ;

Ғойибота, Қувкалла – кварц – 1,5 млн3 дан ортиқ захиралар мавжуд.

Бундан ташқари, туманнинг иқлим ва жойлашув шароитидан келиб чиқиб, бугунги кундаги имкониятлари, мавжуд заҳиралари ҳақида ҳорижий ва маҳаллий инвесторларга мўлжалланган туманнинг инвестиция харитаси инглиз ва рус тилларида буклет шаклида тайёрланди ва ва бу маълумотлар Инвестициялар ва ташки савдо вазирлигининг махсус сайтида жойлаштириш учун юборилди. Унда мевани қайта ишлаш, жун ва терига ишлов бериш, улардан тайёр ва бирламчи маҳсулотлар етиштириш учун мавжуд имкониятлари борлиги ҳақида маълумотлар келтирилган.

ҲУДУДИЙ ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУРИ БАЖАРИЛИШИ ЮЗАСИДАН МАЪЛУМОТ

         2019-2020 йилларда туманни ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш дастурига асосан жами 44,2 млрд.сўмлик 414 та янги иш ўрнини қамраб олган 46 та лойиҳалар амалга оширилди.

         Жумаладан;

-Саноат йуналишида жами 16,7 млрд.сўмлик 143 та янги иш ўрнини қамраб олган 12 та лойиҳа;

-Хизмат кўрсатиш ва сервис йуналишида жами 16,5 млрд.сўмлик
141 та янги иш ўрнини қамраб олган 18 та лойиҳа;

-Қишлоқ хўжалиги йўналишида жами 9,1 млрд.сўмлик 130 та янги иш ўрнини қамраб олган 16 та лойихалар ишга туширилди.  

Лойиҳа сони

Умумий қиймати

(млн. сўмда)

Шу жумладан

Иш ўрни

Ўз маблағи (млн. сўмда)

Банк кредити (млн. сўмда)

Хорижий инвестиця киритилган

(минг. долл)

46

44221

25176

18436

85,0

414

1

Саноат

12

16759

8190

7960

85,0

143

2

Хизмат

18

16512

7826

8686

0

141

3

Қишлоқ хўжалиги

16

10950

9160

1790

0

130

Аввал хусусийлаштирилган ва бўш турган бинолар бўйича олиб борилган ишлар

 

Қўшработ туманида ўтказилган хатлов натижасида жами 127 та фойдаланилмасдан бўш турган объектлар аниқланган бўлиб, бугунги кунга келиб 64 та, шундан 9 та давлат мулки, 6 та аввал хусусийлаштирилган ҳамда 44 та хусусий мулкдорларга тегишли объектлар мавжуд.

Ҳозирги кунда инвестиция лойиҳаси тақдим этган объектлар жами 44 та фойдаланишга қабул қилинган лойиҳалар 1 та таъсирчан солиқ механизми қўлланилганлар 29 та туман ҳокимлиги захирасига олинган объектлар 5 та   аниқланган.

жумладан:

- туманда бўш турган 44 та хусусий мулк объектларининг мулкдорларига ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифларини тақдим этиш тўғрисида хабарномалар (огоҳлантириш хатлари) 44 та, яъни 100 % объект мулкдорларига огоҳлантириш хабарномалари юборилган бўлиб, бугунги кунгача 43 та объект бўйича фойдаланишга қабул қилиш далолатнома расмийлаштирилиб, унда жами 136 та янги иш ўринлари яратилди.

- бўш турган ёки тўла қувватда ишламаётган  64 та объектларнинг бўш ишлаб чиқариш майдонларини хўжалик фаолиятига жалб этиш мақсадида мулкдорлар билан биргаликда ҳисоб-китоблари ва муддатлари асосланган, молиялаштириш манбалари аниқ кўрсатилган ва бажариш истиқболлари мавжуд бўлган “йўл харитаси”ни амалга ошириш бўйича  44 та, яъни 70 %  мулкдорларга инвестиция лойиҳалари қилинган

5 та объект, жумладан:

(1)“Бозоржой” МФЙ, Саксончел қишлоғи бўш турган эски Савхоз биноси ва ер майдонида туман ҳокимининг қарорлари билан Қўшработ тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига Асфальт заводи қурилиши учун 1,5 га ер майдони, “Отабек” ф/х иссиқхона, тутзор ва пиллахона қурилиши учун 2,0 га ер майдони, фуқаро Юнусов Мусурмонга “Чиқиндини қайта ишлаш цехи биноси қурилиши учун” 0.50 га ер майдони ажратиб берилганлиги;

(2)“Мустақиллик” МФЙ, Собиқ 113 сонли автобаза бино ва иншоотлари туман ҳокимлиги балансига қабул қилиниб (2017 йил 9 октябр, №1781-Қ),  Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Мажбурий ижро бюроси Қўшработ бўлими биноси учун ажратиб берилганлиги (2018 йил 19 октябр, 2256-Қ), “Kinder Globus” нодавлат мактабгача таълим муассасасига давлат хусусий шерикчиллик асосида МТМ қуриш учун туман ҳокимининг 2019 йил 30 апрел
2548-Қ-сонли қарори билан 0,30 га ажратиб берилган;

(3) Туман ҳокимлиги балансида бўлган “Пангат” МФЙ, Собиқ Колхоз бино ва иншоотларини туман ҳокимининг 2019 йил 18 ноябрдаги 01/1-781-сонли хати билан Давлатактивларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасига мурожаат қилиниб, мазкур объектни инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш шарти билан 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига чиқариш сўралган. 

(4) “Пангат” МФЙ ҳудудида жойлашган собиқ АЁҚШ бино ва ер майдони туман ҳокимининг 2019 йил 19 январдаги №41-Қ-сонли қарорига асосан туман ҳокимлиги захирасига олинганлигидан келиб чиқиб, туман ҳокимлигининг
2019 йил 22 августдаги 06/1-131-сонли хати орқали аукцион савдоларига қўйилаётганлиги юзасидан вилоят Идоралараро комиссиясига маълумот тақдим этилди.

(5)“Жўш ота” МФЙ ҳудудида жойлашган бўш ер майдони туман ҳокимининг 2018 йил 3 апрелдаги №878-Қ-сонли қарорига асосан фуқаро Хасанова Дилбарга давлат-хусусий шерикчилик асосида боғча қуриш учун ажратиб берилган.

4 та объектнинг фойдаланишга яроқсизлиги туфайли Самарқанд вилояти Архитектура-қурилиш назорати Давлат инспекциясига тегишли хулоса бериш бўйича туман ҳокимлигининг 06/1-156-сонли хати билан мурожаат қилинган.             Бу бўйича ДАҚНИнинг мазкур объектларнинг фойдаланишга яроқсизлиги тўғрисида хулосалари олинган.

1 та объект  “Элер зз” МЧЖга қарашли собиқ 2- сонли АЁҚШ биносига таъсирчан солиқ механизмини қўллаш учун таклиф берилган.

1 та хусусий мулкдорга тегишли бўлган бино лойиҳа тақдим этмаганлиги сабабли таъсирчан солиқ механизмини қўллаш учун солиқ идораларига юборилган ва 2019 йил 24 февралдаги идоралараро комиисиясининг №04-02/74 сонли хулосасига кўра 2 карра солиқ механизми қўлланилган.                                                       

Буш турган мавжуд 9 та давлат мулки объектларидан қуйидаги
Қўшработ кинотеатри “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУКнинг 2019 йил 11 ноябрдаги DA-08-0000061-сонли баённомасига асосан фуқаро Бобомирзаев Баходир Абдуғаффорович ғолиб деб эътироф этилган ҳамда тарафлар ўртасида 2019 йил 14 ноябрда 1796-сон ижара шартномаси тузилган, туман Давлат санитария эпидемиология назорат маркази эски биносини тегишли тартибда бузиш учун вилоят ҳокимининг қарори билан тасдиқлаб бериш тўғрисида Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи номига туман ҳокимининг 2019 йил 9 августдаги 01/1-63 сонли хати юборилган.

Қўшработ туман “Чорлоқ” МФЙда жойлашган собиқ 17-МТМ эски биноси бўйича Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим Вазирлигининг 2019 йил 25 декабрдаги 02-02/1-1982-сонли хати билан мазкур МТМ биносини туман ҳокимлиги захирасига ўтказилишига эътирози йўқлиги маълум қилинган.

74,43,61, ва 71-сон умумтаълим мактаблари вилоят давлат Архитектура қурилиш назорат инспекциясининг хулосаларига асосан ушбу мактабларни бузиш бўйича Самарқанд вилоят ҳокимининг 2019 йил 28 ноябрдаги 321-Қ-сонли қарори қабул қилинган.

 2 ва 64-сон умумтаълим мактаблари эски бинолари вилоят давлат Архитектура қурилиш назорат инспекциясининг мазкур биноларнинг фойдаланишга яроқсизлиги тўғрисида хулосаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 январдаги ПҚ-4933-сонли Фармонига асосан бузишга рухсат бериш учун вилоят ҳокимлигига Қўшработ тумани ҳокимлигининг 2019 йил 9 апрелдаги 01/1-289-сонли хати билан мурожаат қилинди.

Қўшработ туман ҳокими ўринбосари,

Инвестициялар ва ташқи савдо

бўлими бошлиғи                                                                   Ш.Раззоқов                                                       

 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM