Ўзбекистон туризм энг тез ривожланаётган “Топ-20 мамлакат рўйхатида“ тўртинчи поғонани банд этди

Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO)нинг сўнгги маълумотларига кўра, Ўзбекистон туризм соҳаси энг жадал суръатларда ривожланаётган “Топ-20 мамлакат рўйхати“дан ўрин олган. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.

Жумладан, мамлакатимиз туризм соҳаси энг тезкор ривожланаётган давлатлар рўйхатида тўртинчи ўринда қайд этилган.

Қуйида туризм соҳаси энг тез ривожланаётган давлатлар рўйхатини кўришингиз мумкин:

1. Мьянма (40,2%)

2. Пуэрто-Рико (31,2%)

3. Эрон (27,9%)

4. Ўзбекистон (27,3%)

5. Черногория (21,4%)

6. Миср (21,1%) 7. Вьетнам (16,2%)

8. Филиппин (15,1%)

9. Мальдив ороллари (14,9%)

10. Багама ороллари (14,6%)

11. Қатар (14,5%)

12. Арманистон (14,4%)

12. Жанубий Корея (14,4%)

13. Туркия (14,0%)

14. Босния ва Герцеговина (13,7%)

15. Тунис (13,6%)

16. Лаос (11,5%)

17. Озарбайжон (11,4%)

18. Исроил (10,5%)

19. Литва (10,1%)

20. Қозоғистон (10,0)

UNWTO статистика маълумотларига кўра, 2019 йилда дунё бўйлаб хорижий сафарлар 1,5 миллиардга етган. Бу кўрсаткич 2018 йилга нисбатан тўрт фоиз кўпдир.

Каналга уланиш: https://t.me/QoshrabotTumanhokimlik

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM